12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:33
Иқтисодиёт 👁 337

Кадастр агентлиги туман бўлими томонидан жорий йилда 105 та ҳолатда 41,28 гектар ер майдонлари фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди

Кадастр агентлиги туман бўлими томонидан жорий йилда 105 та ҳолатда 41,28 гектар ер майдонлари фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди

2020 йилнинг сентябрь ойида ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг вазифалари қайта кўриб чиқилди, бунинг натижасида ерларни ҳисобга олиш – ер балансини юритиш ва кадастр соҳасидаги вазифаларни белгилаб берувчи Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди.

Бугунги кунда Кадастр агентлиги асосан 11 турдаги давлат хизматларини тақдим этади. Барча хизматлар Давлат хизматлари марказлари ва ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади. Чунки Кадастр агентлиги томонидан амалга ошириладиган барча ишлар аниқлик ва шаффофликни, очиқликни талаб этади.

Шу боис, агентлик мутахассислари томонидан аҳоли кенг қатлами орасида ер ишлари, кўчмас мулк объектлари хусусидаги ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида жойларга чиққан ҳолда тушунтиришлар олиб борилмоқда. Шундай бўлса-да, бу борада муаммолар талайгина. Айниқса, ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, рухсат этилмаган қурилишларни амалга ошириш каби ҳолатлар тез-тез учраб турибди.

Кадастр агентлиги Амударё туман бўлими томонидан жорий йил давомида ерлардан самарали фойдаланиш юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида 105 та ҳолатда 41,28 гектар ер майдонлари фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди. Шундан 81 та ҳолатда 40,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерларидан фуқаролар томорқа сифатида фойдаланиб келганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолатлар бўйича тегишли шахсларга огоҳлантиришлар берилди. Белгиланган муддатда ер майдонлари фуқаролардан қайтариб олиниб, ҳуқуқий оқибатлари бартараф қилинди.

Шунингдек, 24 та ҳолатда ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга оширган фуқароларнинг ҳар бирига 45 млн. сўм миқдорда, жами 1 млрд. 80 млн. сўм жарима қўлланилди. 22 та ҳолатда ўзбошимчалик билан қурилган қурилишларни буздириш, ер майдонини олдинги ҳолатига қайтариш бўйича Амударё тумани Фуқаролик ишлари бўйича судига даъво аризалари киритилди. Натижада 2 та ҳолатда фуқаролар ўзбошимчалик билан қурган қурилишни бузиб, ер майдонларини олдинги ҳолатига келтирдилар.

Тушунтириш ишлари натижасида 20 та ҳолатда фуқаролар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори талаблари бузилганлиги аниқланиб, 16 млн. 200 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

312 нафар фуқаро Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат қилмаганлиги сабабли 783 млн. 660 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Кадастр агентлиги туман бўлими мутахассисларининг ниятлари холис, шу боис, буни халқимиз тушуниши, давлатимизнинг ҳар бир қарич ери ҳисобда эканлигини англаган ҳолда, қурилиш ишларини, экин-тикин ишларини қонуний асосда амалга оширишлари шарт. Ана шунда ортиқча чиқим, оворагарчиликларга ҳожат қолмайди. Ўз вақтида, қонуний асосда амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ҳам ортади.

А.САПАРБАЕВ, Кадастр агентлиги Амударё туман бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026