12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:07
Қишлоқ хўжалиги 👁 297

Замонавий иссиқхоналарда етиштирилаётган мўл ҳосил бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда

Замонавий иссиқхоналарда етиштирилаётган мўл ҳосил бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини янада яхшилаш, уларни молиявий соғломлаштириш, экспортбоп ва рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йил давомида узлуксиз етиштириш, қишлоқ жойларида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромад олишга янада қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада мазкур йўналишдаги ишларни ривожлантиришга хизмат қилувчи Президент Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари қабул қилиниб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида замонавий иссиқхона хўжаликлари ташкил этилиб, халқимиз дастурхонига йил давомида сархил ноз-неъматлар тортиқ қилинмоқда.

Йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини таъминлашнинг энг самарали усулларидан бири иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ҳисобланади. Амударё туманида ҳам бу йўналиш сўнгги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Мазкур соҳа бўйича ўз фаолиятини бошлаган, аллақачон иссиқхона хўжалигини сердаромад соҳага айлантирган деҳқонлар талайгина.

“Манғит Инвест плюс” масъулияти чекланган жамият раҳбари Жалғасбой Баймуратов иссиқхона хўжалигини ташкил этганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. 2018 йилда Тошёп овули ҳудудида, 1 гектар майдонда, имтиёзли кредит асосида сабзавотчиликка ихтисослаштирилган иссиқхона қурди. Қурилиш ишлари якунлангач, иссиқхона ерига яхшилаб ишлов берди, ерни ағдариб, маҳаллий ўғит билан бойитди, қондириб суғорди ва ўша йилнинг илк баҳорида эртаги помидор кўчатини ўтқазди. Хўжалик ишларини ўз вақтида бажариш мақсадида оила аъзоларидан ташқари 10 нафар кишини ишга олди. Шу йилги ҳосил ҳам, даромад ҳам яхши бўлди. Баҳорги помидор ҳосилини йиғиштириб олишгач, ўрнига кечки помидор уруғларини қадашди. Эртаги помидор май ойидаёқ бозор растасига олиб чиқилган бўлса, кечки помидор ноябрь-декабрь ойларида пишиб-етилиб, энг харидоргир маҳсулотга айланди. Жалғасбой Баймуратов раҳбарлигида иссиқхона хўжалиги фаолиятини юритишнинг ҳадисини олган ишчилар ўша 2018 йилнинг ўзидаёқ бу йўналиш мўл-кўл даромад манбаи эканлигини ўз меҳнатлари, фидойиликлари билан амалда намоён этдилар.

Мана, 4 йилдирки “Манғит Инвест плюс” масъулияти чекланган жамияти иссиқхона хўжалигида йил давомида серҳосил, экологик тоза помидор маҳсулоти етиштирилиб, аҳоли дастурхонига тортиқ қилинмоқда. Етиштирилган ҳосилнинг 60 фоизи экспортга йўналтирилаётгани янада қувонарли. Йилига эртаги помидор ҳосилидан 80 тонна, кечки помидор ҳосилидан 80 тонна, жами 160 тонна сархил помидор маҳсулоти етиштиришни йўлга қўйган Жалғасбой Баймуратов 100 фоиз ҳосилни экспортга йўналтириш имконияти борлигини лекин 40 фоиз помидор маҳсулотини ички бозорга олиб чиқаётганини, энг аввало ўз ҳамқишлоқларининг, азиз амударёликларнинг эҳтиёжини қондириш, халқни рози қилиш ҳамма нарсадан муҳимлигини таъкидларкан:

- Йилига етиштирилган ҳосилнинг 40 фоизини ички бозорга олиб чиқаётирмиз, - дейди у мамнуният билан.

Иссиқхона хўжалигидан ҳар галги ҳосил йиғим-терим мавсумида 1 млрд. сўм миқдорида даромад олинаётганини ҳисобга олсак, хўжалик ишчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хўжаликни янада ривожлантириш имконияти катта.

Пешона тери эвазига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай сифатли сақлаш, бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида сиғими 800 тонналик замонавий музлатгич қурилгани айни муддао бўлди.

Айни кунларда иссиқхонада кечки помидор ҳосили пишиб-етилмоқда. Етиштирилган ҳосилни турли зараркунанда ҳашаротлардан асраб-авайлаш, озиқлантириш, ортиқча шоҳчаларини буташ, ораларини чопиқ қилиб, шамоллатиш, ҳаво ҳароратининг мўътадиллигини сақлаш чоралари кўрилмоқда. Яна бир неча кундан сўнг пишиб-етилган помидор маҳсулоти Қозоғистон Республикасига экспорт қилинади.

***

“Оқ олтин Амударё” фермер хўжалиги Амударё туманидаги серҳосил, кўптармоқли қишлоқ хўжалик корхоналаридан бири саналади. Хўжаликда пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик, паррандачилик каби йўналишлар бўйича ҳар йили юқори натижаларга эришиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги “Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 27-сонли Қарори ижросини таъминлаш, қишлоқ жойларида иссиқхона хўжаликлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали қишлоқ аҳолисининг ишсиз қатламини қўллаб-қувватлаш, билан таъминлаш, янги сархил сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида “Оқ олтин Амударё” фермер хўжалиги раҳбари Анвар Холимбетов помидор ва бодринг етиштиришга ихтисослашган иссиқхона хўжалигини ташкил этди. Фермер ва деҳқон хўжаликларини, қўллаб-қувватлаш фондининг 1 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағи ва ўз маблағи ҳисобидан 0,50 гектар майдонда иссиқхона хўжалиги фаолиятини йўлга қўйилиб, ўз оиласи аъзолари, шу билан бирга 5 нафар ҳамқишлоқларининг бандлигини таъминлади.

Хўжаликнинг 0,25 гектарига бодринг, 0,25 гектарига сархил помидор кўчатлари экишди. Эртаги ҳосилдан яхшигина даромад олган хўжалик ишчилари кечки сабзавотларни ҳам ўз вақтида экиб, агротехник тадбирларни сифатли амалга оширишди. Айни пайтда кеч куз фасли бўлишига қарамай, иссиқхонада пишиқчилик палласи бошланган. Тартиб билан ипларга тортилган бодринг ва помидор пайкалларида ҳосил мўл. Ишчилар бодринг ва помидор пайкалларини бегона ўт босмаслиги, зараркунанда ҳашаротлар, айниқса, маҳаллий чиркай тушмаслиги учун ниҳолларга турли гербицидлар, озиқлантирувчи витаминлар билан ишлов беришиб, пишиб-етилаётган ҳосилни йиғиб-териб олишга тараддуд кўришмоқда.

- Жорий йил иссиқхона хўжалигимиздан илк ҳосилни йиғиб оламиз, - дейди Анвар Холимбетов. – Режаларимиз ҳақида олдиндан бирон нарса дейишга ҳали эрта, ниятларимиз эзгу, даромадимиз яхши бўлса, катта сиғимли музлаткич қуришни ўйлаб қўйганмиз. Қолаверса, иссиқхонамизни кенгайтириш ҳам режамизда бор. мақсадимиз – халқимизга экологик тоза, сархил сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш.

Жорий 2022 йилда ўз фаолиятини бошлаган мазкур иссиқхона хўжалиги ишчиларининг ҳам шижоатлари баланд. Ташқарида қиш нафаси уфуриб турган бир пайтда ям-яшил пайкалларда пишиб-етилаётган ҳосилни йиғиштириб олишга тараддуд кўраётган хўжалик ишчиларига:

- Ҳосилингиз мўл, хирмонингиз сарбаланд, даромадингиз бисёр-у эл-юрт дастурхони ноз-неъматлардан янада файзли бўлсин, - деймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

Равшон БАҲРОМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026