ИЖОДКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Туманимизда ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш, ўз қобилиятларини намойиш этишларига шароит яратиш мақсадида фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти эзгу мақсад йўлида кўпгина чора- тадбирларни амалга оширмоқда. Яқинда туманимиздаги 70 сонли мактабда юқори синфлар ўқувчилари билан бир гуруҳ ижодкорларнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси, шоир Ўрозали Рейимов, таниқли ижодкор , таълим фахрийси Аҳмад Нафасов, ижодкор ўқитувчи , шу мактаб психологи Муҳайё Ўринбоевалар иштирок этдилар.Учрашувда мактаб директори О.Отабоев, директор ўринбосари Г.Юсуповлар иштирок этдилар. Ижодкорлар ўқувчиларга ўзларининг шеърларидан намуналар ўқиб бердилар ва китоб мутолаасининг аҳамияти, ҳозирга ёшларга ўқиш- ўрганиш, салоҳиятини юксалтиришлари учун яратилган шароитлар ҳақида, бунингдек имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимлиги ҳақида гапирдилар. Ўқувчилар уларга ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, жавоблар олдилар.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶