Дарёбўйи маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
Мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, турмуш сифати ва фаровонлигини ошириш учун аввало, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда халқ билан очиқ мулоқотлар олиб борилиб, инсонлар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шароитлар яратилаётир.
Кейинги йилларда амалга оширилаётган халқ билан очиқ мулоқотлар, ўтказилаётган сайёр қабуллар ва халқ ҳаётини хонадонма-хонадон юриб ўрганишлар мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида муҳим восита бўлмоқда.
Аҳолининг турли қатламлари билан мулоқот қилиш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан тезкор ва аниқ чоралар кўриш мақсадида 28 октябрь куни Амударё туманининг Дарёбўйи маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев, туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов, туманда фаолият кўрсатаётган банклар филиаллари, корхона-ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этдилар.
Сайёр қабулда фуқаролардан йўлларга тош ётқизиш, симёғочларни алмаштириш, трансфарматор ўрнатиш, даволаниш учун амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг айримлари шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, баъзиларига муддатлар белгиланиб тегишли корхона, ташкилот раҳбарларига йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
Давлат идораларининг халқ билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, дард-у ташвишларини тинглаш бўйича амалга оширилаётган бу каби сайёр қабуллар халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶