12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:46
Сиёсат 👁 415

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 53-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 53-сессияси тўғрисида ахборот

2022 йил 28 октябрь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 53-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия котиблигига 23-Бобур сайлов округидан депутат Шавкат Янгибоев сайланди.

Сессияда дастлаб, фуқаролик ишлари бўйича туман суди томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Қайрулла Атамуратовнинг ахбороти тингланди.

Ахборотда қайд этилганидек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали химоя қилиш, ишларни қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш бўйича кўплаб самарали ишлар амалга оширилган.

Жумладан, кўриб чиқилган ишларнинг 1592таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган бўлиб, шундан 1505та даъво аризалари қаноатлантирилган ва 87та иш бўйича даъво аризалар рад этилган. 521та иш бўйича ажримлар чиқарилган бўлиб, 27 та иш юритишдан тугатилган.

Шунингдек, суднинг иш режаси бўйича ва иш режадан ташқари Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани суди томонидан жами
20 маротаба аҳоли ўртасида учрашувлар ўтказилиб, мурожаатлари тингланган.

Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасур Ўразбоевнинг одил судловни амалга ошириш бўйича 9 ойлик фаолияти юзасидан ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, фуқароларга қулайлик яратиш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида туманнинг энг чекка ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказилган. Жорий йилнинг 9 ойи давомида Жиноят ишлари бўйича туман судига 61 нафар фуқаро қабул қилинган бўлса, шундан 39 нафар фуқаро сайёр қабулларда мурожаат қилган.

Сессия ишида Амударё туман Халқ қабулхонаси, секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабовнинг ахбороти тингланди.

Ахборотда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига 2022 йил 30 сентябрь санасига қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 1970та масала бўйича мурожаатлар рўйхатга олинган. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 31,6 фоизи ижобий ҳал қилинган бўлиб, 929 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 16 таси узоқ муддатли назоратга олинган бўлиб, 350 тасига тушунтириш берилган. Қолган 46 та мурожаат кўриб чиқиш жараёнида.

Шунингдек, сектор раҳбарлари томонидан ҳал қилинган мурожаатлар, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да руйхатда турувчи фуқароларга кўрсатилган ёрдам турлари, сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларнинг ҳал этилиши бўйича батафсил маълумот берилди.

Сессия ишида 2022 йил 9 ойи давомида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатлар юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Шарапат Жолдасбаевнинг ҳисоботи тингланди.

Айтиш керакки, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” сифатида белгиланиб, аҳоли орасида тарғибот тадбирлари, учрашувлар ўтказилмоқда. Шунингдек, “Ҳавфсиз тун” тадбирларида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга, ёшлар ўртасида жамоат тартибини сақлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Сессия кун тартибида туманда “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 3-чорагида ғолиб бўлган таклифлар ижроси бўйича туман Молия бўлими мудири Улуғбек Бекниязовнинг ҳисоботи тингланди.

Молия вазирлиги томонидан очилган “Очиқ бюджет” порталига 2022 йилнинг 22 июлидан 9 августига қадар бўлган даврда туман фуқаролари томонидан жами 451 та таклиф киритилган бўлиб, шундан 5 та таклиф ғолиб деб топилди. Ғолиб бўлган таклифлар учун манзилли рўйхат тузилиб, тегишли буюртмачи ташкилотларга маблағлар ўтказиб берилган ва ҳозирги кунда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ишлари давом этмоқда.

Сессия ишида 2022 йилнинг 9 ойи давомида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурига мувофиқ амалга оширилган ишлар бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаевнинг ҳисоботи тингланди.

Қайд этилишича, хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури бўйича йиллик режада 540 та лойиҳалар амалга оширилиши ва уларда 4400 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, 9 ой мобайнида 553 та лойиҳа ишга туширилди ҳамда 841 та янги иш ўринлари яратилди.

Дастур бўйича 3-чоракда ишга туширилиши белгиланган режага нисбатан 385 та лойиҳалар ортиғи билан ишга туширилиб, 400 тага кўп янги иш ўринлари яратилган.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Амударё тумани ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси раҳбари Жаҳонгир Холмурдов ахборот берди.

Ахборотда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик содир этилишининг олдини олиш, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича батафсил маълумот берилди.

Сессия ишида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фахриддин Абдуллаевнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан жорий йилда бир қатор янги қурилиш, мукаммал таьмирлаш ишлари бошлаб юборилгани айтиб ўтилди.

Жумладан, 90 ўринли янги туғруқ бўлими биносини қуриш учун 14,3 млрд. сўм ҳамда Қангли оилавий шифокорлик пункти биносини таъмирлаш учун 590 млн. сўм маблағ ажратилган ва қурилиш ишлари давом этмоқда.

Сессияда туман ҳокими – халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Султонбой Йўлдошев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлардан иштирокчиларни хабардор қилди.

Сессия ишида Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, улар юзасидан ҳам тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026