Сенатор Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувваталаш бўлими биносида фуқароларнинг муаммо ва таклифларини тинглади
Сенатор Батир Матмуратов Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувваталаш бўлими биносида фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.
Куюк кўпир овулида истиқомат қилувчи Қурбоной Маткаримова турмуш ўртоғининг беморлигини ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган операция ҳамда дори-дармонлари учун амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат қисқа муддатда ижобий ҳал қилинишига келишиб олинди.
Шунингдек, Чордара маҳалласида яшовчи Баҳром Сабиров маҳалласининг “Махтумқули” кўчасига асфальт қопламасини ётқизиш ҳамда 3-сонли мактабгача таълим ташкилотига қоровул бўлиб ишга жойлашишда амалий ёрдам сўради.
Қабул давомида Бобур овулида истиқомат қилувчи фуқаро Шавкат Тажиев ўғли Акбар Ҳабибуллаевнинг юрагини операция қилдириш учун ордер берилишини сўради. Мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди.
Қабулга фақат муаммоли фуқаролар эмас, балки муаммолари туман Халқ қабулхонаси томонидан ижобий хал қилинган фуқаролардан Умида Тажибоева ҳамда Юлдуз Абдуллаевлар ҳам келиб, доимий ишга жойлашганлиги учун масъулларга миннатдорлик билдиришди.
Сенатор қабулига келган ҳеч бир фуқаронинг мурожаатини эътибордан четда қолмади. Ҳар бир мурожаат имкон қадар ижобий ечим топиши таъкидланди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶