13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:12
Саломатлик 👁 286

ТОШ ЁП ОВУЛИ АҲОЛИСИ ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

ТОШ ЁП ОВУЛИ АҲОЛИСИ ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

Аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, келиб чиқиши мумкин бўлган касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, саломатликни доимий назоратдан ўтказиш каби мақсадларда овул ва маҳаллаларда сайёр тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. Қолаверса, бундай тадбирлар давомида фуқароларнинг тиббий маданияти оширилиб, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойиллари кенг тарғиб қилинмоқда.

19 сентябрь куни Амударё туманининг Тош ёп овулида ҳам туман давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари ташаббуси билан ҳудуд аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрикка туман Тиббиёт бирлашмасининг тиббий ходимлари, кўп тармоқли поликлиниканинг тор доирадаги мутахассислари жалб қилинди.

Тош ёп овули ҳудудида 596 та хонадонда 3505 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шу куни ҳудуддаги “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилганлар, ногиронлар, диспансер назоратида турган сурункали касаллик билан рўйхатда турувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Кўрик давомида аҳолининг 125 нафари УЗИ, ЭКГ ускуналари, 132 нафари клиник лаборатория текширувларидан ўтказилиб, натижалари маълум қилинди. Ундан ташқари, 3 та хонадондаги 4-гуруҳга мансуб уйда ётиб қолган, ногиронлиги бор шахсларнинг уйларига тор доирадаги мутахассислар ва 4-сектор аъзолари ташриф буюриб, ҳолидан хабар олдилар ва беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўриклар натижасида беморларнинг 2 нафарига бирлашма шифокорларининг жарроҳлик бўйича маслаҳати берилди, 95 нафар 3-гуруҳга мансуб “Д” назоратда турган беморларга амбулатор даво муолажалари берилиб, оилавий поликлиника ҳисобидан дори-дармонлар билан таьминланди. Шунингдек, 5 нафар бемор соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш тартиби бўйича кенг тушунчаларга эга бўлишди.

Кўрик натижаларига кўра қандли диабет касаллигига гумон қилинган 1 нафар беморга эндокринолог шифокор тавсиялари берилди, юрак қон-томир касаллиги бўлган 15 нафар беморга, тери-таносил касалликлари бўлган 1 нафар, лор касалликлари бўлган 1 нафар беморга амбулатор шароитда даволаниш буюрилди. Ундан ташқари, миопия касаллигига чалинган 5 нафар беморга мос кўзойнаклар тавсия қилинди. Турли хил касалликлар аниқланган 102 нафар беморга амбулатор муолажалар берилди.

Тиббий кўрик давомида 70 ёшдан ошган 74 нафар нуронийларга “Кальций Д-3” таблеткаси, туғиш ёшидаги 927 нафар аёлларга фолий кислотаси тарқатилди. Шу билан бирга тиббий кўрикка жалб қилинган аҳолига туман Тиббиёт бирлашмасининг Саломатлик бўлими шифокорлари томонидан шахсий гигиенага риоя қилиш ва соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш тамойиллари тўғрисида суҳбатлар ўтказилди ҳамда мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

Тош ёп овулида 4-сектор ташаббуси билан туман Тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари иштирокида ташкил этилган тиббий кўрикдан ҳудуд аҳолиси жуда мамнун бўлишди. Саломатликларини назорат қилиб, касалликларнинг олдини олишга имконият яратиб берган ташаббускорларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Бу каби тадбирлар аҳоли орасида учрайдиган касалликларни эрта аниқлашга, асоратсиз даволашга ва халқимиз соғлигини сақлашга ёрдам беради.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026