12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:51
Сиёсат 👁 338

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 52-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 52-сессияси тўғрисида ахборот

2022 йил 19 сентябрь куни Амударё тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 52-сессияси ўз ишини бошлади.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни туман ҳокими – Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди.

Сессия котиблигига 18-Хитой сайлов округидан депутат Музаффар Ешчанов сайланди.

Сессияда дастлаб Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган Президент Фармонлари, Қарорлари ва дастурларининг ижроси ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши белгиланган вазифалар юзасидан биринчи ва иккинчи сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

1-сектор раҳбари – туман ҳокими Султонбой Йўлдашев 2022 йилнинг 8 ойи двомида 1-сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

Келтирилишича, 1-сектор ҳудудида йил бошидан буён оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 460 нафар фуқарога 9,6 млрд.сўмлик кредит маблағлағи ажратилиб, енгил конструкцияли иссиқхона ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун 44 нафар фуқарога 133,4 млн.сўмлик субсидиялар ажратилди.

Шунингдек, фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, кооперациялар ташкил қилиши, асбоб-ускуна сотиб олишлари учун ҳам субсидиялар ажратилмоқда.

Хусусан, Қипчоқ овули ҳудудида “Amudaryo outlet” ишлаб чиқариш кооперативига 15 нафар хотин-қизларни аъзо қилган ҳолда 60 млн. сўм субсидия маблағлари ажратилди.

1-сектор раҳбари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудда кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилганини, хусусан, ички йўллар ва автомобиль йўллари таъмирланиб, янгидан трансформаторлар, электр узатиш устунлари ўрнатилганини айтиб ўтди.

Шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йилнинг 8 ойи давомида 77 нафар фуқаролар реаблитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминланди.

Кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 1-сектор ҳудудидаги 597 та оилаларнинг 560 таси “Темир дафтар”дан, 933 нафар хотин-қизларнинг 853 нафари “Аёллар дафтари”дан, 541 нафар ёшларнинг 498 нафари “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган.

Сессия ишида 2-сектор раҳбари – туман прокурори Азиз Рўзметовнинг ҳам сектор ҳудудида 8 ой давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, сектор ҳудида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилган.

Жумладан, жорий йилнинг 8 ойи мобайнида сектор ҳудудида яшовчи 371 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди. Тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларнинг 140 нафарига кредитлар ажратилди. Шунингдек, ҳудуддаги 227 нафар аёлга тиббий хизматлар кўрсатилиб, саломатлигини тиклаши учун шароитлар яратиб берилди.

Сессия ишида туманда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбаевнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, туманнинг Манғит шаҳри, Бештом, Назархон, Куюк-кўпир, Амир Темур каби овулларида асосан рус, қозоқ, қарақалпоқ, туркман миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилишади. Ушбу овул ва маҳаллаларда аҳолининг яшаш тарзи яхши бўлиб, шу пайтгача миллий ва этник низолар келиб чиқмади. Аҳоли тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшаб келмоқда. Туманда фаолият юритиб келаётган 85 та мактабларда таълим 5 та тилда олиб борилади.

Сессия кун тартибидаги хотин-қизларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда жамиятда уларнинг нуфузини янада ошириш бўйича кўрилаётган чоралар самародорлиги бўйича туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурованинг ҳисоботи тингланди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 ойи давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз 1 208 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлардан 1 196 нафарининг бандлиги таъминланди. 907 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 805 нафарига “Аёллар жамғармаси” томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробари миқдорида бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Ундан ташқари, аёлларнинг ўз томорқасидан унумли фойдаланишлари учун 70 нафар аёл-қизга ҳудуддаги фермерлар бириктирилиб, фермер хўжаликлари раҳбарлари тамонидан ҳомийлик ёрдамлари сифатида буғдой, ун, ёғ, парранда ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Сессия ишида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фахриддин Абдуллаевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда шошилинч тиббий ёрдам қабулхонасини ташкил қилиш, қизил, сариқ ва яшил зоналарда тиббий хизматларни сифатли тарзда амалга ошириш, беморларга қулайлик яратиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказиб келинаётгани айтиб ўтилди.

2022 йилнинг ўтган даври мобайнида туман марказий шифохонасида ва Республика тиббиёт марказларида 87 нафар беморлар билан юқори технологик операциялар ўтказилиб, беморлар оғир дарддан холос бўлишди.

Сессия ишида кун тартибида кўрилган барча масалалар бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Сессия 20 сентябрь куни ўз ишини давом эттиради.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026