12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:15
Сиёсат 👁 406

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашевнинг туман аҳлига байрам табриги

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашевнинг туман аҳлига байрам табриги

Азиз юртдошлар!

Бугун юртимиз бўйлаб энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги кенг нишонланмоқда. Барчангизни, Сизларнинг тимсолингизда туманимиз аҳлини, бутун халқимизни мустақиллик байрами билан самимий табриклайман!

Миллий давлатчилигимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ота-боболаримиз азалдан мустақиллик учун курашиб, ўз юртига, ўз ерига ўзи эгалик қилишни асрлар давомида орзу қилиб келганлар. Халқимизнинг неча-неча мард ўғлонлари ўз юртини ҳимоя қилиб, босқинчиларга қарши мардона курашганлар.

Бундан 31 йил олдин – 1991 йил 1 сентябрь куни ота-боболаримизнинг асрлар давомида қилган орзулари ушалиб, дунё харитасида Ўзбекистон деган мустақил давлат пайдо бўлди. Бугун озод ва обод Ватанда бахтиёр ва фаровон яшаётган ҳар бир юртдошимиз мустақиллик учун жонини берган, Ватан озодлиги йўлида шаҳид кетган ота-боболаримизнинг хотирасини ҳеч қачон унутмаслиги керак.

Бугун дунёнинг турли бурчакларида, атрофимизда содир бўлаётган турли уруш ва низолар, қарама-қаршиликлар ва келишмовчиликлар барчамизни янада огоҳ ва хушёр бўлиб, мустақиллигимизни, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлигини кўз қорачиғидай асрашга ундамоқда.

Сабаби, айнан мустақиллигимиз шарофати билан Ватанимиз жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш имконига эга бўлдик.

Муҳтарам Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган оқилона ички ва ташқи сиёсат натижасида мамлакатимиз дунё давлатлари орасида ўз нуфузига эга бўлиб, халқимиз тинч ва фаровон яшамоқда. Барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида шаҳар ва қишлоқларимиз кундан кунга обод бўлиб, халқимизнинг ҳаёт сифати янги босқичга кўтарилмоқда.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида “Инсон қадри учун” деган тамойил асосида халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиётни ва тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида оладиган бўлсак, сўнгги 6 йил давомида тадбиркорлик субъектлари сони 2 баробарга ортди, 4,5 мингта инвестиция лойиҳалари ишга туширилди. Ичимлик суви таъминоти 40 фоиздан 68 фоизга, мактабгача таълим билан қамров даражаси 32 фоиздан 76 фоизга, аҳоли даромадлари жон бошига 2 баробарга ошди.

Президентимизнинг яқиндагина Қорақалпоғистонга қилган ташрифи давомида аҳоли ва тадбиркорлар учун кўплаб имтиёзлар жорий қилинди. Фақат Қорақалпоғистон учун фойда солиғи, айланма солиқ, мол-мулк ва ер солиғи ставкалари 2 баробар камайтирилиб, пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш эвазига ҳар бир оилага 2 гектардан ер ажратиш, йўлларни таъмирлаш, электр, газ ва сув таъминотини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.

Туманимизда ҳам кейинги йилларда барча соҳаларда улкан натижаларга эришилмоқда. Биргина жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида салкам 300 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари, 86 млрд. сўмлик халқ истеъмол товарлари, 620 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, инвестициялар ҳажми салкам 250 млрд. сўмга етди.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида Аёқчи маҳалласи ва Тўлқин овулида 27,3 млрд сўмлик маблағ эвазига йирик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Айниқса, Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили деб белгиланган жорий йилда халқимиз турмуш сифатини янги босқичга олиб чиқиш, маҳаллани ислоҳотлар марказига айлантириш, бир сўз билан айтганда, халқимизни ҳаётдан рози қилиш йўлида жуда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Азиз юртдошлар!

Мамлакатимизда амалга оширилаётган бу каби ўзгариш ва янгиланишларнинг асоси – мустақиллик дея аталмиш буюк неъматдир.

Мамлакатимиз бундан 31 йил аввал ўз эркини қўлга киритиб, ўз тақдири ўзи белгилаш, тараққиёт йўлини ўзи танлаш имконига эга бўлди.

Бугун юртимизнинг ҳар бир қишлоқ ва маҳалласида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган ғоя асосида мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами кенг нишонланмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни мустақиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман!

Озод ва обод Ватанимиз ҳамиша тинч, бағрикенг ва меҳнаткаш халқимиз доимо соғ-омон бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026