12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:10
Қишлоқ хўжалиги 👁 550

Уруғлик учун пахта экилган далалар ҳосилини аниқлаш ва ғалла экиш мавсумини сифатли ўтказишга бағишланган кўргазмали семинарлар бўлиб ўтди

Уруғлик учун пахта экилган далалар ҳосилини аниқлаш ва ғалла экиш мавсумини сифатли ўтказишга бағишланган кўргазмали семинарлар бўлиб ўтди

Амударё туманида 2022 йил ҳосили учун 2200 гектар майдонда 47 та фермер хўжаликлари томонидан уруғлик чигит экилган бўлиб, бугунги кунда ушбу майдонларда апробация, яъни кутилаётган ҳосилни аниқлаш тадбирини амалга оширилмоқда. Бу борада тажриба алмашиш мақсадида Тўлқин овулидаги “Аҳмедов Ражаббой” фермер хўжалигида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Ушбу хўжаликда 80 гектар майдонга уруғлик пахта экилган.

Тадбирга Республика “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат корхонасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси масъуллари ҳамда туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ислом Маткаримов, масъулияти чекланган жамият шаклидаги “ Amudaryotex” хусусий корхонаси пахта-тўқимачилик кластери, туман Қишлоқ хўжалиги бўлими мутасаддилари ҳамда тумандаги уруғлик пахта етиштирувчи 47 та фермер хўжалиги раҳбарлари қатнашдилар.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги масъуллари ва иштирокчилар уруғлик пахта экилган даладаги ғўза ниҳолларининг ривожланишини кўздан кечирдилар. Август ойида жавом этаётган ғўза парваришида “Долзарб-30 кунлик”да белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши самарали курашиш, озиқлантириш ишларини якунлаш юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ушбу майдонларни шарбат усулида пешма-пеш суғориш ҳамда культивация қилиш ишларини тизимли ташкил қилиш каби агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ғўза парваришида “Долзарб-30 кунлик”да қўшимча ғўза майдонларини 2 марта культивация қилиш, ғўза майдонларига 2 марта биостимуляторлар сепиш, зараркунандаларга қарши курашиш, майдонларини 3 марта шарбат усулида суғориш, чилпиш ишларини якунлаш каби тадбирларни тез фурсатларда якунлаш вазифалари топширилди. Шунингдек, ғўза қатор ораларини сувдан кейинги культивация қилиш ишлари ғоятда муҳим эканлиги айтилди. Бунинг учун туманда мавжуд 365 та культиваторларни отряд усулда ишлатишга алоҳида эътибор қаратилиб, 90 та отрядлар тузилгани ва ҳар бир отрядга тажрибали мутахассислар бириктирилгани таъкидланди.

Август ойида деҳқонларимиз яна бир муҳим палла – ризқ-рўзимиз бўлган ғалла экиш мавсумини ҳам бошлайдилар. Туманимизда 2023 йил ҳосили учун 355 та фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 7000 гектар майдонга ғалла экиш режалашган. Шундан 2800 гектари очиқ майдонга, 4200 гектари ғўза қатор ораларига экилади.

Шу йилнинг 11 августида Тошёп овулидаги “Бекман Алламберганов” фермер хўжалигида ғалла экиш ишларини намунали ташкил этиш масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев, Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Дарёбой Қайпов, қишлоқ хўжалиги соҳасининг тумандаги масъуллари, фермер хўжаликлари раислари иштирок этдилар.

Тадбирда Дарёбой Қайпов, Шавкат Ҳамроев, Шуҳрат Тешаев, Султонбой Йўлдашевлар 2023 йил ҳосили учун ғалла экиш мавсумини қулай муддатларда сифатли ўтказиш юзасидан фермер хўжаликлари раҳбарларига зарур маслаҳат ва тавсияларни бериб ўтдилар.

Таъкидланганидек, экиш мавсумини ўз вақтида, намунали ўтказиш учун уруғлик миқдори ҳисоб-китоб қилиниб, ғамланди. Ҳар бир гектар ерга 250 килограммдан уруғлик сарфланиши кўзда тутилган. Экиш ишларини 15 августда 31 августгача, оптимал муддатларда ўтказиш учун фермер хўжаликлари кесимида графиклар ишлаб чиқилган.

Шунингдек ғалла экиш мавсуми учун 25 та отрядлар ташкил этилди ва уларга 620 та турли техника ҳамда механизмлар бириктирилди.

Туманда жорий йилда 2023 йил ҳосили учун ғалланинг “Алексеевич”, “Антонино”, “Гром”, “Давр”, “Аср” каби навлар уруғи экилиши ва юқори ҳосил етиштиришнинг барча чоралари амалга оширилиши таъкидланди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026