13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Сиёсат 👁 282

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 51-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 51-сессияси тўғрисида ахборот

2022 йил 6 август куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 51-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала − Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси бўйича тумандаги секторлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

2-сектор раҳбари, туман прокурори Азиз Рўзметовнинг ҳисоботида келтирилишича, 2-сектор ҳудудида 17 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 6 ойи давомида сектор ҳудудида белгиланган режага асосан сектор раҳбари ҳамда ҳалқ қабулхонаси билан биргаликда 25 та сайёр қабул, 23 та ёшлар билан учрашув ўтказилган. Шунингдек, 1 минг 252 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар борлиги аниқланиб, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, ер ажратиш, ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйиш, иссиқхона ташкил қилиш, қорамолчилик ва асаларичиликка жалб қилиш орқали бандлиги таъминланган. Сектор ҳудудида яшовчи эҳтиёжманд аҳолига 984 млн. сўмлик дори-дармон, озиқ-овқат ва бошқа амалий ёрдамлар берилган.

Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган, 1 нафар аёлга янги уй қуриб берилаётган бўлса, 1 нафар аёлнинг уйи таъмирлаб берилмоқда.

3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Мухамметали Хожамуратовнинг ҳисоботида қайд этилганилек, сектор ҳудудида 2022 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида “Саховат ва кўмак” жамғармаси доирасида “Темир дафтар”даги оилаларга жами 635,7 млн.сўмлик турли хилдаги ёрдам кўрсатилган.

Қолаверса, маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш борасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида Тор ёп маҳалласининг Деҳқонбирлик кўчаси ҳамда Тор ёп-Қиличбой автомобиль йўли таъмирланмоқда. “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг 230 нафари иш билан таъминланди. 88 нафар аёл-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун ёрдамлар ва 155 нафар аёл-қизларга тиббий муолажалар кўрсатилди. “Темир дафтар”даги оилаларга жами 635,7 млн.сўмлик турли хилдаги ёрдам кўрсатилди.

4-сектор вакили, Амударё тумани Давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Азим Юсуповнинг ҳисоботида қайд этилганидек, ўтган 6 ой давомида сектор ҳудудидаги Беруний ва Бўстон маҳаллаларининг ҳар бирида 25 нафар болага мўлжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари янгидан барпо этилди.

 Ундан ташқари, сектор ҳудудидаги овул ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи 49 нафар фуқаролар реаблитация-техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминланди.

Сессия ишида секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабовнинг ахбороти тингланди.

Қабулхонага 2022 йилнинг 30 июнь санасига қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 905 та масала бўйича мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мкрожаатларнинг 31,4 фоизи яъни, 284 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 603 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Шундан кейин сессияда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Мухамметали Хожамуратовнинг “Амударё туманида 2022 йилнинг 2-чорагида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида”ги масала юзасидан ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда туман худудида профилактика инспекторлари томонидан жорий йилнинг 6 ойи якунига кўра жами 471 та шахслар профилактик ҳисобга олинган бўлиб, уларга бириктирилган мураббийлар билан ҳамкорликда мунтазам равишда профилактик ишлар амалга оширилиб келинаётгани айтиб ўтилди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бўлими бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси Миртемир Давлетмуратовнинг жорий йилнинг 6 ойи давомида Бюро томонидан амалга оширилган ишлар бўйича билдиришномаси тингланди.

Қайд қилинганидек, Бюронинг иш юритувидаги 70 млрд. 34 млн. сўмлик 15 минг 491 та ижро ҳужжатларидан 27 млрд. 304 млн. сўм маблағ амалда ундирилган.

Шунингдек, сессия ишида туман маҳаллий бюджети маблағларининг 6 ой давомида сарфланиши тўғрисида туман Молия бўлими бошлиғи Улуғбек Бекниязов ҳисобот берди.

Таъкидланганидек, 2022 йил 6 ойи давомида бюджет харажатлари режаси киритилган ўзгаришлардан кейин жами 141. млрд 783 млн. 988 минг сўмни ташкил қилиб, 2022 йил 6 ойи давомида бюджет маблағлари харажатлари ҳисобидан жами 136 млрд. 220 млн сўм маблағлар сарфланган.

Сессия ишида “Мева сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда деҳқон хўжалигининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг тумандаги ижросини таъминлаш бўйича туман ҳокими ўринбосари Ислом Маткаримовнинг, “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Темир дафтар”даги 196 нафар оилаларга 368,3 млн. сўм моддий ёрдам ажратиш тўғрисида”ги масала юзасидан туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Жасур Давлетовнинг ҳисоботлари тингланди.

Сессия якунида кун тартибида барча масалалар бўйича фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026