Назархон овулида сайёр тиббий қабул ўтказилди
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад – фуқаролар бахт-саодати, эмин-эркин ва фаровон яшашини таъминлашга қаратилгандир. Буни соғлиқни сақлаш тизимида ҳам яққол кўришимиз мумкин.
Яқинда туманимизнинг олис ҳудуди – Назархон овулида туман Тиббиёт бирлашмаси бош мутахассислари сайёр тиббий қабул ўтказишди.
Сайёр тиббий қабулда УЗД, ЭКГ текширувлари, клиник лаборатория ташкил этилди. Бирлашма маъмурияти вакиллари, кардиолог, эндокринолог, невролог, окулист, гинеколог, травматолог, хирург каби тор доира мутахассислари 454 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказдилар, 5 нафар беморлар яшаш хонадонларига бориб, текширувдан ўтказилди ва дори-дармон билан таъминланди.
Кўрик натижасида 76 нафар шахсда турли касалликлар аниқланиб, 13 нафарига станционар даволанишга тавсия берилди, қолганларига амбулатор шароитда даволанишга муолажалар буюрилди.
Тадбир давомида аҳолига соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш тарғиб этилди, фуқароларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Гулноза Норимматова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶