Туман ирригация бўлими жами 39 минг 463 гектар суғориладиган ер майдонларини сув билан таъминлаш борасида тизимли ишларни амалга оширмоқда
Далаларни, экин майдонларини суғориш учун оқар сув етказиб беришда, фермер хўжаликларини сув билан таъминлашда туман Ирригация бўлимининг хизматлари катта.
Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 июлдаги 23-сонли буйруғи билан Манғит-Назархан ирригация тизими бошқармаси негизида Амударё тумани ирригация бўлими қайта ташкил этилди.
Бугунги кунда тумандаги сув истеъмолчилари Гурлан, Қиличбой, Қипчоқ-Босув тармоқлари ва дарёда жойлашган насос станциялари орқали сув билан таъминланмоқда. Шунингдек, ирригация бўлимлари таркибида сув хўжалигининг махсус хизмати ташкил этилгани Туман ирригация бўлими учун кўплаб қулайлик ва енгилликлар яратди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, сув хўжалигининг махсус хизматида ишловчилар мироблардир. Агарда ҳудудда 10 та фермер бўлса, уларга 1 нафар мироб тайинланади. У сувнинг ҳисобини юритиш учун ҳар бир фермерга алоҳида журнал қўйиб, фермерлар билан имзолашган ҳолда ҳар кунлик олган сувнинг ҳисобини юритиб боради.
Бунинг учун фермер сув олиш қулоқларини сув ўлчаш имконини берувчи жиҳозлар билан таъминлаши керак ва ундаги кўрсаткич бўйича эрталаб ва кечқурун 2 маротаба сувнинг миқдори ёзиб борилади. Ушбу журналда агарда, навбатлаб суғориш ташкил этилиб, нечадир кун ушбу фермерга сув берилмаса, улар ҳам қайд этилиб борилади. Ойнинг охирида эса далолатнома тузилади.
Шу тариқа олинган сув ҳисоби юритиб борилади ва якунда ушбу ҳужжатлар асосида солиқ идорасига ҳисобот киритилиб, сув истеъмолчиси олган суви бўйича солиққа тортилади.
Дарҳақиқат, сув истеъмолчиси умумий меъёр бўйича эмас, амалда олган сувигагина солиқ тўлаши механизми яратилиши фермерлар учун ҳам манфаатли, бўлди.
Сув билан таъминлаш, сувдан фойдаланишни назорат қилиш Амударёнинг чап қирғоғида Шихжамол, Қиличбой, Тош ёп, Манғит, Қипчоқ бўлимлари, Амударёнинг ўнг қирғоғида Назархон бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Бўлим ҳисобида 296,6 км узунликдаги хўжаликлараро каналлар, 122 та гидротехник иншоот, 135 та гидропост, 153 та сув чиқариш нуқталари, 5 та экскаватор, 3 та бульдозер, 6 та ер қазиш кемаси мавжуд.
Бугунги кунда бўлимда 135 нафар ишчи ходимлар кечани кеча, кундузни кундуз демай меҳнат қилиб, туманнинг олис ҳудудларини ҳам оқар сув билан мунтазам таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Айтиш керакки, Амударё туманида ички хўжалик каналлари узунлиги 1 минг 342 км бўлиб, уларда 681 та гидротехник иншоот, 510 та гидропост, фермерларнинг 1 минг 95 та бош сув олиш қулоқлари мавжуд.
Амударё туманининг жами 39 минг 463 гектар суғориладиган ер майдонларини сув билан таъминлаш борасида тизимли ишларни ташкил қилиб келаётган Амударё тумани ирригация бўлими ходимлари фаолиятига ривож тилаймиз.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶