14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:38
Қишлоқ хўжалиги 👁 659

Амударё тумани фермерлари ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди

Амударё тумани фермерлари ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқ фаровонлигининг юксалишига хизмат қилмоқда. Айниқса, бошоқли дон экинларини етиштиришга қаратилаётган эътибор дастурхонимиз тўкинлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, шу жумладан Амударё туманида ҳам ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан ҳар йилги шартномавий режалар ортиғи билан бажарилиб, йил давомида халқимизни сифатли ун ва ун маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти ошиб бормоқда.

Жорий йил ҳосили учун туманимизда 344 та фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 6 минг гектар майдонга ғалла экилиб, текис униб чиққан буғдой майсалари агротехника қоидалари асосида парвариш қилинди.

 Фермер хўжаликлари томонидан буғдой далаларини куз-қиш мавсумида суғориш ва озиқлантириш ишларига катта эътибор берилиб, кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирлар уюшқоқлик билан тизимли равишда амалга оширилди.

Эрта баҳорда буғдой майсаларини суғориш ва озиқлантириш, суспензия сепиш, зараркунандаларга қарши курашиш ва бегона ўтлардан тозалаш тадбирлари давом эттирилди. Натижада ёзнинг ўрталарига келиб далаларимизда кўзни қувонтирадиган, мўл ҳосилдан дарак берувчи ғалла бошоқлари бўлиқ бўлиб етилди.

Айниқса, кластерлар ташкил қилингани ҳамда ғаллани сотиш жараёнига бозор механизмлари жорий қилинаётгани фермерларнинг моддий манфаатдорлигини оширди. Ислоҳотлар натижасида бу йилги мавсумдан бошлаб янги тизим жорий қилиниб, дон етиштирган фермер хўжаликларига давлат харидлари учун етказилиб бериладиган 1 кг товар доннинг нархи 3 минг сўм қилиб белгиланди. Туман бўйича оладиган бўлсак, давлат харидлари учун сотилиши режа қилинган товар доннинг 5 минг 944 тоннаси, яъний 78 фоизи 3 минг сўмдан кафолатли сотиб олинади. Қолган 3 минг 378 тонна буғдой дон корхонасида ижара асосида сақланиб, биржа савдолари орқали июль, август, сентябрь ойларида эркин нархларда сотилиши режалаштирилган. Ушбу ўзгаришлар фермерларни ердан кўпроқ даромад ва мўл ҳосил олишга ундаши билан аҳамиятлидир.

Етиштирилган ҳосилни ўриб олиш мақсадида туманда жами 17 та ўрим отрядлари ташкил этилиб, уларга 18 та комбайнлар бириктирилди. Ўрим-йиғим мавсуми олдидан дон қабул қилиш масканлари тўлиқ таъмирланиб, жалб қилинадиган техникалар техник кўрикдан ўтказилди ва бу ишларда қатнашувчи ишчиларнинг малакалари оширилди.

Ўрим-йиғим мавсумининг уюшқоқлик билан ташкил қилингани натижасида етиштирилган донни йиғиб олиш ишлари қисқа фурсатларда якунланди. Бир кунда салкам 850 тонна дон қабул масканларига киритилгани ҳам фикримизнинг далилидир.

Бу каби уюшқоқлик натижасида фермерларимиз шартномадаги 10 минг 672 тонна ўрнига 10 минг 704,6 тонна дон топшириб, 24 июнь куниёқ режаларини ортиғи билан бажардилар ва Қорақалпоғистонда биринчилардан бўлиб энг сарбаланд ғалла хирмонини кўтардилар.

Шартномавий режадан ташқари етиштирилган ҳосилнинг фермер хўжаликлари тасарруфида қолиши қишлоқ аҳлининг турмуш фаровонлигини таъминланишда муҳим аҳамият касб этади.

Туманда ўрим-йиғим ишлари ҳали давом этмоқда. Амударёлик ғаллакорлар далаларда пишиб етилган бошоқли донни нес-нобут қилмай, сўнгги мисқолигача йиғиштириб олиш учун меҳнат қилмоқдалар.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ғаллакорларимизга хирмонингиз ҳамиша сарбаланд бўлсин, ҳалол меҳнатларингизнинг роҳатини кўриш насиб қилсин, деймиз. Меҳнат зафарингиз муборак, азиз амударёлик ғаллакорлар!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019