13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:59
Фан ва таълим 👁 424

БОЛАЖОНЛАР ҚАДРДОН БОҒЧАСИ БИЛАН ХАЙРЛАШИБ, МАКТАБГА УЧИРМА БЎЛИШДИ

БОЛАЖОНЛАР ҚАДРДОН БОҒЧАСИ БИЛАН ХАЙРЛАШИБ, МАКТАБГА УЧИРМА БЎЛИШДИ

Бешовул маҳалласидаги 42-сонли Мактабгача таълим ташкилотида “Хайр, боғчажон!” тадбири бўлиб ўтди. Тадбир муносабати билан муассаса ҳовлиси байрамона безатилди. Тадбирга педагог-тарбиячилар, тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳам ташриф буюришди.

Муассасанинг тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларини мактабга кузатиш маросимини мазмунли, эсда қоларли, ёрқин лаҳзаларга бой тарзда ўтказиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирни ташкилот директори Гулнора Қурбонбоева очиб берди. У ўз сўзида юртимизда ёш авлодни комил инсон қилиб вояга етказиш устувор масалага айлангани, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар хусусида кенг тўхталиб ўтди. Шунингдек, маҳалладаги кичкинтойларнинг севимли масканига айланган ушбу мактабгача таълим ташкилотидаги шарт-шароитлар, уларга тарбия бераётган тарбиячи-педагоглар, ўтказилаётган машғулотлар тўғрисида маълумот берди.

Таъкидланганидек, ташкилотда 4 та гуруҳда 90 нафар кичкинтойларга 8 нафар тарбия-педагоглар таълим-тарбия бериб келишмоқда. Тайёрлов гуруҳида эса 25 нафар болажонларга “Беш ташаббус” бўйича ташкил этилган 5 та марказда машғулотлар ўтказилиб, савод ўргатилди. Уларга анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Йил тарбиячиси” кўрик-танловининг ўтган йили Қорақалпоғистон босқичида ғолиб бўлган Феруза Ўрозматова қизиқарли машғулотлар ўтказиб, мактабга тайёрлади.

Болажонлар муассасада ташкил этилган санъат, тил ва нутқ, қуриш-ясаш ва математика, сюжетли ўйинлар ва саҳналаштириш, фан ва табиат каби 5 та марказда ҳафта давомида машғулотларда қатнашишди ва қўшиқ, шеърлар айтишни, ўйинчоқлар ясаш ва чизишни, эртак қаҳрамонлари образларини ижро этишни, ҳарфлар ва ёзувларни, сонларни ёзишни ўрганиб, фан ва табиат ҳақидаги тасаввурларини бойитишди. Уларга қунт билан таълим-тарбия берган тарбиячи-педагоглардан Феруза Ўрозматова, Юлдуз Бозорбоева, Лайло Қурбониёзова, Шоира Сийтимова, Шоҳсита Қурбонбоевалардан ота-оналар ҳам жуда миннатдор бўлишди.

Тадбир давомида сўзга чиққан ота-оналар муассаса ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди ва шу ерда тарбияланаётган кичкинтойларга телевизор совға қилиб, келажакда уларнинг комил инсонлар бўлиб улғайишларини тилашди.

Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, кичкинтойлар ижросида шўх қўшиқ ва рақслар, қувноқ шеърлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ташкилот тарбияланувчилари томонидан ижро этилган эртак қаҳрамонлари Билмасвой ва Буратино томошалари барчага жуда манзур бўлди. Болажонлар ушбу саҳна кўриниши орқали билим олишнинг афзаллигини, илмли бўлишнинг аҳамиятини тушуниб олганликларини беғубор, болаларча қарашлари билан ўзларининг самимий тилларида ифодалаб беришди. Айниқса, уларнинг боғча опаларга, ўзлари улғайган тарбия масканига, ота-оналарига шеърий раҳмат айтиб, қадрдон боғчалари билан хайрлашишгани ҳаммани жуда таъсирлантирди.

Тадбир сўнгида мактабга учирма бўлган болажонларга фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари топширилиб, ушбу лаҳзаларни хотираларга муҳрлаш учун суратларга тушишди. Қизиқарли ўтган тадбир нафақат кичкинтойларда, балки ота-оналар ва тарбиячиларда ҳам катта таассуротлар қолдирди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026