КУЮК КЎПИР ОВУЛИДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИШДИ
26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан ҳамда Амударё тумани Тиббиёт бирлашмасининг иш режасига асосан июнь ойи гиёҳвандликка курашиш ойлиги деб эълон қилинган. Айни пайтда ойлик доирасида тумандаги овул ва маҳаллаларда, корхона-ташкилотларда, мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда турли тадбирлар, учрашувлар ҳамда давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Тадбирларда гиёҳвандликка қарши курашиш, уларни келтириб чиқарувчи иллатлар, гиёҳвандлик натижасида келиб чиқадиган касалликлар, уларнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, кун тартиби, соғлом овқатланиш, оммавий спорт билан шуғулланиш бу каби иллатларга берилмаслик имкониятлари эканлиги тушунтирилмоқда.
Шу йил 15 июнь куни Куюк кўпир овул фуқаролар йиғини биносида 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш кунига бағишлаб “Гиёҳвандлик – аср вабоси” мавзусида учрашув ўтказилди. Овул фуқаролари иштирокида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари Жумабой Явкашев, Аминбой Холбаев, Икром Нурмановлар соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар хусусида батафсил маълумотлар беришди.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган буйруқларга асосан ҳар бир фуқаро ўз соғлиги учун ўзи масъуллигини тушунтириб, зарарли одатларга берилмаслик, бунинг учун ҳар бир инсон кун тартибидан унумли фойдаланиши, кун тартибида бўш вақт қолдирмаслик, зерикишга йўл қўймаслик, фарзандларнинг юриш-туришлари ота-оналар томонидан назоратга олиниши кераклиги айтиб ўтилди.
Тиббиёт ходимлари гиёҳванд моддалар таъсирида инсон онги ва хулқида ўзгаришлар содир бўлишини, гиёҳванд моддалар қабул қилувчилар унга тобе бўлиб қолишини ва ўз хатти-ҳаракатларини бошқара олмасликлари, ҳаёт гўзаллигини ҳис этмаслиги, фанларни ўзлаштира олмасликлари, ҳеч нарсага қизиқмаслик, дўстларини, яқинларини йўқотиши, юрак, жигар, ўпка, мия каби аъзоларни жароҳатлаши, гиёҳвандликка берилиш оқибатида гепатит, организмда иммунитет танқислигини келтириб чиқарувчи вирус ва бошқа юқумли касалликларга чалиниш эҳтимоли ортишини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтдилар. Учрашув давомида овул фуқаролари турли саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассислардан тўлиқ жавоблар олдилар.
Шу куни 5-сон оилавий поликлиникасида ҳам тиббиёт ходимлари иштирокида семинар машғулотлари ўтказилди.
Семинарда Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси”даги Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шунингдек, тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фуқароларни жисмоний фаолликка, велосайр, кечки сайрлар ўтказиш, тўғри овқатланишга одатлантириш кабилар бўйича тавсиялар берилди.
Учрашув ва семинар сўнгида иштирокчиларга гиёҳвандликнинг олдини олиш, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, жисмоний ҳаракатларнинг аҳамияти каби мавзуларда буклетлар тарқатилди.
Жумабой Явкашев, туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶