12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:33
Спорт 👁 399

Ғолиб ёшлар муносиб тақдирланди

Ғолиб ёшлар муносиб тақдирланди

Ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини, салоҳиятини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам саналади. Зеро, ҳар бир жамиятнинг ҳолати, тақдири ва истиқболи унда яшаётган ёшларнинг салмоғи, маънавияти ва онглилиги даражаси билан белгиланади. Ёшлар жамиятнинг эртанги келажаги, унинг фаол аъзоси, таъбир жоиз бўлса жамият эртасининг муносиб ворисларидир. Мазкур нуқтаи назарга кўра ҳам ёшлар давлат ва жамият томонидан доимий эътиборда бўлади.

Ўз тақдирини Ватан келажагида кўрувчи иқтидроли ёшлар давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Яқинда Тошкент шаҳрида “Ўзбек жанг санъати” миллий спорт тури бўйича республика чемпионати ўтказилди. Ушбу спорт турининг яратилганига бу йил 16 йил тўлди. Ўзбек жанг санъати бобокалонларимиз Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг жанг қилиш услублари ҳамда, карате таэквандо каби спорт турларининг замонавий услублари  омуҳталашиши натижасида яратилди.

Бундан мақсад− ўзбек халқининг қадимий жанг санъанити сақлаб қолиш, ҳамда келгуси авлодга етказишдан иборат. Ҳозирги кунда ушбу спорт турига ёшлар жуда катта қизиқиш билдириб, турли мусобақа ва олимпиадаларда қатнашиб юқори натижаларга эришиб келмоқдалар.

Жумладан, Ўзбек жанг санъатининг мерган, чавандозлик йўналишлари бўйича феврал ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида 69-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчи қизлари Лайло Худойбергенова 1-ўринни, Севинчой Ражаббоева 2-ўринни, Лолагул Тозабоева 3-ўринни эгаллаб қайдилар. 

Май ойида мазкур спорт турининг шахсий беллашув йўналишда Ҳилола Турсунбоева, Шаббона Азадовалар фахрли 1-ўринни, Холида Отажанова  фахрли 2-ўринни эгаллаб олтин ва кумуш медаллар билан қайтдилар.

Спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришиб, ўз мактаби маҳалласи ва оиласи шаънини муносиб ҳимоя қилган спортчи қизларнинг ютуқлари Амударё тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан эътироф этилиб, эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тақдирлаш маросими мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган гўзал рақслар, саҳна кўринишларига уланиб кетди.

Ёшларга қаратилаётган эътибор, мунтазам равишда ўтказилиб келинадиган “Ҳоким ва ёшлар” , “Прокурор ва ёшлар” учрашувлари уларни янада руҳлантириб, янги марралар ва зафарлар сари ундамоқда.

Яқинда Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Прокурор ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Унда туман прокурори ёрдамчиси, тегишли ташкилот масъуллари ва маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи 30 га яқин фаол ёшлар иштирок этишди. Учрашув давомида ёшлардан бандлик, имтиёзли кредит олиш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар бўйича тегишли соҳа ходимларига қатъий белгиланган топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, учрашув якунида  “Беш муҳим ташаббус” доирасида амалга оширилиши белгиланган “Зукко китобхон” кўрик танловининг туман босқичида ғолиб бўлиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритган “Янгиобод ёшлари” жамоаси муносиб тақдирланди.

Айтиш керакки, мамлакатимизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборатдир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026