Депутат “Куюк кўпир” ҳамда “Бўз ёп” овули аҳолиси билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова 28 май куни Амударё туманида бўлди.
Депутат дастлаб, Куюк кўпир овул фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларидан иборат мурожаатларини тинглади.
Шунингдек, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қизғин паллага кирган маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловлари тўғрисида фикр алмашилди.
Қолаверса, учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш борасида аҳолининг таклифлари тингланди.
Депутат учрашувни куннинг иккинчи ярмида Бўз ёп овули аҳолиси билан давом эттирди.

Учрашув давомида аҳолига 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида батафсил маълумотлар берди.
Шунингдек, Конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланганлигини айтиб, фуқаролардан бу борадаги таклифларини сўради.
Шундан сўнг депутат маҳалла ҳудудида жойлашган тиббиёт пунктини кўздан кечириб, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди.
Жасур Давлетов, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶