Ишчи гуруҳ Амударё туманида ташкил қилинган тикувчилик кооперациялари фаолияти танишди
2022 йилда Амударё тумани маҳаллаларида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш орқали бандликни таъминлаш ва ишсизликни камайтириш бўйича дастур ишлаб чиқилган эди.
27 май куни тадбиркорлик усулида кооперация фаолиятини ташкил этиш ишларини давом эттириш, мавжуд муаммоларни ўрганиш, шунингдек, тадбиркорларга зарурий кўрсатма ҳамда тавсиялар бериш мақсадида Республика ишчи гуруҳи масъуллари туманимизга ташриф буюрди.
Ишчи гуруҳ раҳбари Баҳодир Султонов, Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим мудири Гулнора Илмурадова ҳамда бошқа ишчи гуруҳ аъзолари, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Жасурбек Давлетов ҳамроҳлигида жойларга чиқиб, ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Ишчи гуруҳ дастлаб, Хитой овул фуқаролар йиғини биносида ўз иш фаолиятини бошлаган, Тамара Юсупова раҳбарлик қилувчи “Рахимбоева Саломат” ишлаб чиқариш кооперативида бўлдилар.
Ушбу кооперативга тумандаги Хитой, Тўлқин овуллари, Юқори қишлоқ, Беш овул, Тош қалъа маҳалла фуқаролар йиғинларидан жами 49 та хонадон тикувчилик кооперациясига жалб қилинди ва ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Ушбу ишларни ташкил қилиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан 132,1 млн. сўм субсидия ажратиб берилди.
Ажратилган субсидиялардан самарали тарзда фойдаланиб, талаб юқори бўлган маҳсулотлар билан ички бозорни таъминлаб келаётган тадбиркор аёллар нафақат оиласи, балки жамиятнинг ривожи учун улкан ҳисса қўшадилар.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶