12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:00
Иқтисодиёт 👁 537

Телекоммуникация хизматларининг сифати назорат қилинмоқда

Телекоммуникация хизматларининг сифати назорат қилинмоқда

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” Давлат дастурининг бажарилиши юзасидан ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш соҳасида ҳам белгиланган вазифалар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” ишлаш тизими йўлга қўйилган бўлиб, ушбу тизим асосида корхона ва ташкилот мутасаддилари ҳам ҳудудларда бўлиб, овул ва маҳаллаларда мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиб, уларнинг ижобий ҳал қилинишига эришишмоқда.

Жумладан, Ўзкомназорат давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республиикаси ҳудудий инспекцияси ходимлари туман ва шаҳарларда бўлиб, овул ва маҳаллаларда кўрсатилаётган телекоммуникация хизматларининг сифати, инфраструктура объектлари ва почта-алоқа биноларида ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, мазкур йилда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бўйича 200 дан ортиқ маҳалла ва овулларда интернет тармоқларига уланиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида 465 та камчиликлар аниқланиб, тезкорлик билан бартараф қилинди ва истеъмолчиларнинг сифатли интернет алоқаси олишга бўлган ҳуқуқлари бузилишининг олди олинди.

Ўзкомназорат давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси томонидан халқ таълими бўлими, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш бўлимлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида яратилган  телекоммуникация инфраструктураси аҳволи, кўрсатилаётган телекоммуникация  хизматлари сифати тизимли равишда назорат қилиб борилмоқда.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд 779 та халқ таълими тасарруфидаги муассасалар, 394 та мактабгача таълим ташкилотлари, 237 та соғлиқни сақлаш муассасалари, 422 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида телекоммуникация инфраструктураси яратилган бўлиб, юқори тезликдаги интернет хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Амударё туманидаги Ойбек маҳалла фуқаролар йиғинида телекоммуникация оператори томонидан линия-кабел хўжалигини тартибга келтириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида эски мис кабеллар оптик толали алоқа кабеларига алмаштирилмоқда.

Шунингдек, тумандаги 55-сонли умумтаълим мактаби туман телекоммуникация тармоғи томонидан юқори тезликдаги интернет хизматлари билан таъминланди.  

Бундан ташқари, туманда почта-алоқа соҳасида янгидан йўлга қўйилган давлат хизматлари, банк хизматлари ва бошқа турдаги хизмат турларининг аҳолига хизмат кўрсатиш даражасини аниқлаш мақсадида мониторинг ўтказилди. Амударё туманидаги барча почта-алоқа обеъктлари юқори тезликдаги интернет ва замонавий компьютер техникалари билан тўлиқ таъминланган.

 Амударё туманида аҳолига қулайлик яратиш, узоғини яқин қилиш мақсадида почта-алоқа объектларида 34 турдаги давлат хизматлари ишга туширилган. Шунингдек 2 хил турдаги банк хизматлари, коммунал тўловлар ва 100 дан ортиқ бошқа хилдаги тўловлар амалга оширилиб келинмоқда.

Айтиш жоизки, телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ва илғор жаҳон тажрибасига асосланган энг замонавий алоқа хизматларини жорий этиш қисқа вақт ичида “Рақамли Ўзбекистон”га ўтиш учун мустаҳкам замин яратмоқда.

 Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026