14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 19:35
Фан ва таълим 👁 210

69-сонли умумтаълим мактабида “Мактаб кубоги” учун беллашувлар ўтказилди

69-сонли умумтаълим мактабида “Мактаб кубоги” учун беллашувлар ўтказилди

Ҳар жиҳатдан етук, интеллектуал ривожланган, билимли ва тафаккур олами кенг ёшларни тарбиялаш педагог ходимларнинг асосий мақсади саналади.

Шу мақсадда Амударё туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган фидоий ўқитувчилар ҳар бир ўқувчининг қобилиятларини ривожлантириш, истеъдод ва билимини юзага чиқаришга интилиб астойидил меҳнат қилиб келмоқдалар.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича “Беш муҳим ташаббус”дан келиб чиқиб, педагоглар томонидан турли тадбирлар ва беллашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Шундай беллашувлардан бири Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 69-сонли умумтаълим мктабида мактаб директори Дилшод Бабаниёзов ташаббуси билан ташкил этилди.

Мактаб кубоги учун барча фанлардан ўтказилган макур беллашувларда мактабда таълим олиб келаётган жами 714 нафар ўқувчидан 500 га яқин ўқувчи қатнашиб ўз билим ва салоҳиятини синовдан ўтказдилар.

Ғолиб бўлган ўқувчилар “Энг яхши футбол жамоаси”, “Энг яхши атлeтика ғолиби”, “Энг яхши биология билимдони”, “Энг яхши кимёгар”, “Энг яхши физика билимдони”, “Энг яхши она тили билимдони”, “Энг яхши чeт тили билимдони” ва бошқа номинациялари бўйича тақдирландилар.

Ўқувчилар ўртасида бундай беллашувларнинг ўтказилиши улар ўртасида ҳамжиҳатлик, дўстона муҳитни қарор топтириш билан биргаликда истеъдод ва қобилиятларини янада ривожлантиришга, ўз устида янада кўпроқ ишлашга чорлайди.

Шу ўринда айтиш керакки, туманимизда фаолият юритаётган 69-сонли мактаб жамоаси ўқувчиларга ҳар томонлама ўрнак бўлиб, уларга сифатли таълим билан биргаликда юксак инсоний фазилатларга асосланган тарбия ҳам бериб келмоқдалар.

Ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасидаги дўстона муносабатнинг намунали тарзда йўлга қўйилганлигини ўқувчилар юзидаги мамнунлик ифодаси ва табассумларидан илғаб олиш қийин эмас.

Мактабда фаолият юритаётган ходимлар ўртасидаги соғлом рақобат муҳити мактабдаги ўқувчиларнинг билим салоҳияти ошишига ва юқори марраларни эгаллашларида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

2021-2022 ўқув йилида мактабда таълим сифатини ошириш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. Ушбу сайъ-ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ фанлар олимпиадасида она тили фани ўқитувчиси Саида Нажматдинованинг 9-синф ўқувчиси Рустамова Сарвиноз, қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси Маҳбуба Сариеванинг 10-синф ўқувчиси Раҳимбоева Динора, немис тили фани ўқитувчиси Болтаева Мўтабарнинг 10-синф ўқувчиси Раҳимбоева Севинчой, 11-синф ўқувчиси Олланазаров Равшанбеклар Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фаол қатнашиб совринли ўринларни қўлга киритдилар.

Шунингдек, туманимизда секторлар кесимида ўтказилган футбол ва мини футбол мусобақаларида ҳам мактаб ўқувчилари фаол қатнашидилар. Бундан ташқари, спортнинг бошқа турлари бўйича ўтказилаётган мусобақаларда мактаб ўқувчилари эпчиллик ҳамда уддабуронлик қобилиятларини намоён қилиб, совринли ўринларни қўлга киритишмоқда.

Мактабдаги ўқувчилар тарбияси, уларга берилаётган билим ва кўникмалар мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари Дилшод Болтаев, Жўрабек Тажимуродов, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Жаҳонгир Жумановлар томонидан доимий назоратда бўлганлиги сабаб 69-мактаб туманимиздаги намунали мактаблар сафидан жой олган.

 Шу ўринда айтиш керакки, ёш авлодга қаратилаётган ҳурмат ва эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайган. Сабаби, эртанги куннинг умидлари бўлган ёшлар давлат ривожланиши ва тараққиётини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам саналади.

Шундай экан, ҳар бир ёш авлоднинг баркамол шахс бўлиб вояга етишларида мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва Олий таълим жипслиги муҳим аҳамият касб этади.

Ф.Эшимбетова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019