12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:41
Сиёсат 👁 401

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 49-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 49-сессияси тўғрисида ахборот

2022 йил 14 май куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 49-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 15-“Холимбег” сайлов округидан депутат Абдиқадир Туловмуратов сайланди.

Сессияда дастлаб, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги Фармонининг ижроси тўғрисида туман Адлия бўлими бошлиғи ўринбосари Мўминжон Матюсуповнинг ахбороти тингланди.

Мўминжон Матюсупов кун тартибидаги масала юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб, қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтириш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиянинг тумандаги ижроси бўйича туман ҳокими ўринбосари Ислом Маткаримовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда келтирилишича, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туманда фермер хўжаликларининг ердан фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган  ер майдонлари ҳисобидан фуқароларга 10 сотихдан 1 гектаргача бўлган ўлчамда жами 2 минг 242 гектар экин майдонларини 2022-2025 йилларда босқичма-босқич захирага қайтариш режалаштирилган.

Шундан жорий йилда жами 897 гектар ер майдонлари ишсиз ахолига ажратиб берилади. Шунингдек, кейинги йилларда кузатилаётган сув танқислигининг олдини олиш бўйича туманда томчилатиб суғориш тизимларини жорий қилиш ишлари самарали тарзда амалга оширилмоқда. Жумладан, 1 минг 67 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг тумандаги ижроси ҳақида туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари Фотима Эшимбетованинг ахбороти тингланди.

Ахборотда тумандаги корхона ва ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган маълумотлар ҳақида батафсил тўхтаб ўтилди. Шунингдек, ахборотда туманнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бераётган воқеа ва ҳодисалар ижтимоий тармоқларда сифатли ҳамда тезкор ёритилиб келаётганлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фаҳриддин Абдуллаевнинг Муҳтарам Президентимиз раислигида шу йил 5 май куни тиббиёт соҳаси ходимлари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг тумандаги ижроси бўйича хисоботи тингланди.

Таъкидлангандек, тез тиббий ёрдам бўлими самарадорлигини ошириш ҳамда шифокорларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида туманда кўплаб ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Жумладан, яқинда Тўлқин оилавий шифокорлик пункти фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, туманнинг 11 та чекка маҳаллаларига контейнерлар ўрнатилмоқда.

Сессия давомида туманда хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш ва муаммоларининг ҳал этилиши юзасидан кўрилаётган чоралар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурованинг хисоботи тингланди.

Ҳисоботда “Аёллар дафтари”да турувчи касбга ўқитилган, бандлиги таъминланган шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, психологик ёрдам берилган аёллар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, сессия ишида туман маҳаллий бюджети маблағларининг 2022 йил 1-чорак давомида сарфланиши ҳақидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Мазкур масала юзасидан туман Молия бўлими мудири Улуғбек Бекниязов ҳисобот берди. Ҳисоботда келтирилишича, 1-чорак давомида бюджет харажатлари режасига киритилган ўзгаришлардан кейин туман маҳаллий бюджетидаги маблағлар 65 млрд. 711,4 млн сўмни ташкил қилиб, 1-чорак давомида бюджет маблағлари харажатлари ҳисобидан жами 62 млрд 810,6 млн сўмлик маблағлар сарфланган.

Сессия ишида аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг самарадорлигини ўрганиш бўйича туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабовнинг ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 81,8 фоизи қаноатлантирилган, шундан 24,7 фоизии жобий ҳал қилинган бўлса, 57,1 фоиз мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришллар берилган. Шунингдек ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш, аҳолининг тадбиркорлик қобилиятларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Сессия кун тартибида Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман Ободонлаштириш бошқармасига ҳудудларда “Яшил макон” ва “Яшил боғ” лойиҳаларини амалга ошириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш учун маблағ ажратиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаевнинг таклифи кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибида Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли мактабларда бўшаб қолган директорлик лавозимига ўтказилган танлов якунлари бўйича номзодга келишим бериш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

37-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига Ғайрат Жуманазаров номзод сифатида кўрсатилган. Сессия давомида номзоднинг келгуси 3 йилга мўлжалланган дастури тингланиб, очиқ овоз бериш жараёни орқали Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг номзодга келишим бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Шунингдек, сессия ишида Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳока қилиниб, улар юзасидан ҳам тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026