ТУМАНИМИЗ БОКСЧИЛАРИ ОЧИҚ БИРИНЧИЛИК ҒОЛИБИ ВА СОВРИНДОРЛАРИ БЎЛИШДИ
Шу йилнинг 12 – 16 апрель кунлари Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида 2006- 2007 ва 2008 -2009 йилларда туғилган ўсмирлар ҳамда катта ёшдаги профессионал боксчилар ўртасида Ширин шаҳар ҳокими кубоги учун очиқ биринчилик ўтказилди.Республикамизнинг барча ҳудудларидан иқтидорли спортчилар иштирок этган ушбу очиқ биринчилик мусобақалари қизғин курашларга, таассуротларга бой бўлди.
Шуниси эътиборлики, мусобақада туманимизнинг 10 нафар маҳоратли боксчилари иштирок этиб, ёруғ юз билан қайтдилар.Хусусан, Ҳожиакбар Бердибоев, Хурсанд Бахтиёров, Жавлонбек Жумамуродовлар ўз вазн тоифасида олтин, Умид Давлетов,Руслан Махсудовлар кумуш, Оғабек Каримбоев, Асадбек Рустамовлар эса бронза медалларини енгиб олдилар. Туманимизнинг умидли ,профессионал боксда фаолиятини бошлаган спортчиси Сардор Шомуродов ҳам ўз вазн тоифасида энг кучли эканлигини рингда намойиш этиб, ғалаба қозонди ва рейтингини кўтариб олди. Спортчиларни мусобақага тажрибали мураббий Обид Усмонов олиб борди ва шогирдларини яхши натижалар кўрсатишга, рингда бор маҳоратини кўрсата олишга руҳлантира олди.
Туманимиз бокс ихлосмандлари спортчиларимиздан бундан-да юксак натижаларни кутади.
Ойгул РАЖАБОВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶