13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Фан ва таълим 👁 456

ЯНГИ МИЛЛИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ЎҚУВ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ЯНГИ МИЛЛИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ЎҚУВ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Кейинги йилларда халқ таълими соҳасига жиддий эътибор қаратилиб, ўсиб келаётган ёш авлоднинг баркамол бўлиб улғайиши, замонавий билимларни пухта ўзлаштиришларига ғамхўрлик кучаймоқда. Таълимга янги инновацион педагогик технологиялар, янги Миллий ўқув дастури жорий этилмоқда. Аввалги ўқув дастурлари мазмуни асосан назариядан иборат бўлган бўлса, янги дастурда эса назария билан амалиёт баравар олиб бориш кўзда тутилган. Аввал  ўқувчилар билимини баҳолаш фақат эслаб қолинган билимлар ҳажмини аниқлаган бўлса, эндиликда ўқувчиларда шаклланган кўникмалар эътиборга олинади.

Умумий таълим мактабларида фанлар сони ва ўқув юкламалари оптималлаштирилган, ўқувчилар қизиқишларига кўра фанларни танлаб ўқиш имконини берувчи вариатив ўқув дастурлар асосида ҳаётга ва касбий фаолиятга йўналтирилади. Янги миллий ўқув дастурида фанлардаги  мавзулар такрорий эмас, балки бир-бирини  мантиқан давом эттирувчи ва соддадан мураккабга томон йўналтирилган тарзда киритилган.

2021-2022 йилида тажриба-синов тариқасида таълимга жорий этилаётган ушбу дастур мамлакатимизда таълим сифати ва натижадорлигини оширишга хизмат қилади.

Шу йилнинг 19 апрелида Амударё туманидаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида янги Миллий ўқув дастурини 6-, 7-, 10-синфларда она тили ва адабиёт дарсида амалиётга жорий этишга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Семинарда туман Халқ таълими бўлими методисти Ўткир Матмуродов, туманимиз мактабларининг она тили ва адабиёт фани бўйича тренер ўқитувчилари Дилноза Иброҳимова, Умида Раҳимбоева ҳамда мактабларнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирок этдилар.

Ўқув семинарда умумий ўрта таълим мактабларида 6-, 7- ва 10-синфлар ўқувчилари учун яратилган Миллий ўқув дастури, дарслик, машқ дафтари, ундаги топшириқлар намуналари, ушбу дастурни таълимга жорий этишдан кутилаётган натижалар ҳақида маърузалар қилинди. Она тили ва адабиёт дарсларида амалга оширилиши лозим бўлган асосий масала – ўқувчида сўзга қизиқиш ва эътибор ҳиссини мунтазам ўстириб бориш, уларга сўзнинг аҳамияти, турли матнларда тутган ўрнини тушунтиришдан иборат бўлмоғи лозимлиги хусусида сўз юритилди. Семинар иштирокчилари амалиётга жорий қилиниши кутилаётган янги она тили ва адабиёт дарсликлари ва ундаги ўзгаришлар хусусида ҳам фикр алмашишди.

Семинар давомида ўқитувчилар билан биргаликда янги дарсликлардан жой олган топшириқлардан намуналар ишланди. Шундан сўнг тажрибали она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари янги Миллий ўқув дастури юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Ўқув семинар қизиқарли ва самимий тарзда ўтди, ўқитувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтирилди.

Албатта, бирон янгиликка қўл уришдан олдин унинг аҳамиятини англаб етиш жуда муҳим. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, мазкур ўқув семинар туманимиз мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларига янги Миллий ўқув дастури асосида ўқитишнинг мақсад-вазифаларини чуқур етказишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026