СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБ ЭТИЛДИ
Яқинда Амударё муҳандислик техникумида "Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририяти томонидан амалга оширилаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб –қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Соғлом турмуш тарзи-фаровон ҳаёт асоси” деб номланган грант лойиҳаси доирасида “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда техникум ўқитувчилари, талабалари, туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва таҳририят ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирни техникум психологи Нурбек Ситбоев очди ва ҳаётимизда соғлом турмуш тарзи маданиятининг аҳамияти хусусида гапирди.
Тадбирда сўзга чиққан “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Ойгул Ражабова, туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори Тамара Саидовалар ҳам мавзу юзасидан маърузалар қилдилар.
Давра суҳбатида техникум ўқувчилари ҳам соғлом турмуш тарзига оид ўз -фикр мулоҳазаларини билдиришди, ўзларини қизиқтирган саволлар билан тадбир ташкилотчиларига мурожаат қилиб, батафсил жавоблар олдилар.
Гулноза НОРИММАТОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶