ИЖАРАГА БЕРИЛГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ
Ҳудудларда очиқ электрон танлов ғолиби бўлган фуқароларга ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланиш тартиб-қоидаларини тушунтириш бўйича йиғилишлар ўтказилди.
Шу йил 19 март куни Оқ олтин, Тўлқин, Куюк кўпир ва Амир Темур номли овулларда ҳамда Ўзбекистон, Босув маҳаллаларида бўлиб ўтган мазкур йиғилишларда Жиноят ишлари бўйича туман суди масъуллари, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Қ.Атамурадов, туман маҳаллабой ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Ж.Давлетовлар иштирок этдилар. Масъуллар очиқ электрон танлов ғолиби бўлган фуқароларга ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланиш тартиб-қоидалари бўйича батафсил тушунчалар бердилар. Шунингдек, ижарачиларга ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича методик қўлланмалар ҳам тарқатилди.
Ҳудудларда ўтказилган йиғилишлар давомида иштирокчилар ижарага берилган ер участкаларидан қонунга мувофиқ фойдаланиш бўйича кенг маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, фуқаролар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларига ҳам жавоблар олдилар.
Ж.Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶