12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:00
Иқтисодиёт 👁 526

ГУЛЗОР МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ САВДО ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШОХОБЧАСИ ИШГА ТУШДИ

ГУЛЗОР МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ САВДО ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШОХОБЧАСИ ИШГА ТУШДИ

Мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва мавқеи тобора ошиб бормоқда. Тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар мулкдорлар сафи ортиб, ички бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириб, янги иш ўринларини яратиш баробарида аҳоли даромадларини кўпайтириш ва турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилаётир.

Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимиз овул ва маҳалла, шаҳарча фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчилари фаолияти йўлга қўйилгани, улар аҳоли билан яқиндан танишиб, турмуши сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш борасида кўпгина хайрли ишларни амалга ошираётгани халқимизнинг ҳақли эътирофига сазовор бўлмоқда.

Амударё туманида иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ҳам ўз ҳудудлари аҳолиси ҳаёти билан яқиндан танишиб, хатловдан ўтказиб, зарур ҳолларда амалий ёрдамлар бермоқдалар.

Яқинда Манғит шаҳрининг Гулзор маҳалласида тадбиркор Расул Янгибоев лойиҳа қиймати 2 миллиард сўмлик янги, замонавий, уч қаватли савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчасини ишга туширди. Бу маблағнинг 1 миллиард сўми тадбиркорнинг ўз маблағи, 1 миллиард сўм эса маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Акбар Ражабов томонидан берилган тавсиянома асосида олинган имтиёзли банк кредитидир. Ушбу бинода “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури асосида ҳоким ёрдамчиси тавсияномасига кўра 33 миллион сўм имтиёзли кредит олган яна бир аёл Муяссар Абдуллаева тикувчилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Шохобча ишга туширилиши натижасида бу ерда 8 та янги иш ўрни яратилди.

Маҳалла фуқаролари орасида ҳоким ёрдамчисининг ёрдами билан банкларнинг имтиёзли кредити ҳисобига тадбиркорлик фаолиятини бошлаган, оиласи иқтисодини юксалтиришга интилаётганлар кўп. Кам таъминланган оила рўйхатида турган Жўрабек Собирбоев, Санобар Қўчқоров, Ботир Саъдуллаевлар 33 миллион сўмлик банк кредити ҳисобига ўз оилаларида наслдор қўйлар парваришлашни бошлашди. Озода Ҳабиева, Феруза Маткаримова, Мадина Болтабоевалар эса кредит маблағлари ҳисобига замонавий тикув машиналари сотиб олиб тикувчилик цехи фаолиятини йўлга қўйишди.

Жорий йил бошидан маҳалладаги кам таъминланган оилаларнинг 4 тасига субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилди. Натижада 22 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланиб, доимий даромадга эга бўлдилар, 18 нафар ишсиз фуқаролар ўз-ўзини банд қилишга эришдилар.

Шунингдек, “Mangit city” масъулияти чекланган жамияти 225 миллион сўм имтиёзли банк кредити ҳисобига автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасига янги замонавий ускуналар сотиб олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди.

Амалга оширилаётган бунингдек саъй-ҳаракатлар юртдошларимиз турмуши сифати ошишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026