Тошқалъа маҳалласи ёшлари яратилаёган имкониятлардан унумли фойдаланишмоқда
Маълумки, 2021 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарорга мувофиқ, 2022 йил давомида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларга йиллик 14 фоиз ставкада 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан кредит ажратилиши белгиланган.
Эътиборлиси, кредитлар 30 ёшгача бўлган ёшларга маҳалладаги ёшлар етакчиси тавсияси асосида берилса, 30 ёшдан юқори аҳолига маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчиси тавсияси асосида берилади.
Амударё туманининг Тошқалъа маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Ботир Норимбетов ҳамда маҳалладаги ёшлар етакчиси Иззат Қурбанбаевлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича самарали тарзда фаолият олиб боришмоқда.
Жумладан, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси томонидан хатловлар ўтказилиб, тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшлар аниқланди. Хатловлар жараёнида ҳар бир ёш билан суҳбатлар ўтказилиб, тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиши ва онлайн электрон аукционда қатнашиш шартлари тушунтириб борилди.
Яратилаётган қўлай имконият ва шарт-шароитлардан вақтида фойдаланиш зарурлигини яхши англаган ёшлардан Муҳайё Эшбоева, Ирода Ражаббоева, Оғабек Йўлдашев, Алишер Хўжақов, Раҳматжон Кенжаев, Дониёр Қуролбаев, Аҳмаджон Ортиқов, Шерали Ортиқовлар онлайн аукционда қатнашиб, ғолиб бўлишди ҳамда 25 сотхдан ер майдонларини ижарага олишди.
Бундан ташқари, Гўзал Соатбаева, Аҳмад Машарипов ҳамда Мафтуна Омонбаеваларга 9 млн 800 минг сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилиб, ушбу имтиёзли кредитлар эвазига мотокультиватор олиб берилди. Шунингдек, Қувончбек Ибодуллаевнинг ҳам мурожаатлари инобатга олиниб 33 млн сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратилди ва юк ташишга мўлжалланган мотоцикл олиб берилди.
Бугунги кунда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар кўлами ҳар қачонгидан ҳам юқори. Айниқса, сўнгги йиллар давомида имконият ва имтиёзлар кўлами сезиларли даражада ошди. Ёшларга берилаётган бу эътибор бугунги кунга келиб ўз мевасини бермоқда. Ўз бизнесини йўлга қўйиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёшлар сафи кун сайин ортмоқда. Бу эса ўз навбатида халқимиз фаровонлиги, юрт равнақига пухта замин яратади. Зеро, айнан бугунги ёшлар эртанги кунимизнинг эгалари, Учинчи Ренессанснинг бунёдкорлари бўлишади.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶