12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:59
Қишлоқ хўжалиги 👁 231

2021 йил якуни бўйича туманда барча тоифадаги хўжаликларда 171,5 минг бош қорамоллар бор

2021 йил якуни бўйича туманда барча тоифадаги хўжаликларда 171,5 минг бош қорамоллар бор

Амударё туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва аҳоли ихтиёридаги қорамоллар ҳамда бошқа уй ҳайвонларининг турли мавсумий касалликларга чалиниш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган режавий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айни пайтда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 28 нафар малакали мутахассислар фаолият олиб боришмоқда. Ҳудудлардаги витеринария бўлинмаларида 18 нафар ветеринария мутахассислари иш юритишмоқда. Ўтган 2021 йил давомида бўлим томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан белгиланган режа-тадбирлари асосида чорва молларини касалликларга қарши эмлаш ишлари олиб борилди. Хусусан, 50 минг 950 бош йирик шохли, 12 минг 787 бош майда шохли қорамоллар бруцеллёз касаллигига, 177 минг 35 бош майда шохли, 108 минг 810 бош йирик шохли қорамоллар, 2 минг 576 бош эшак куйдирги касаллигига ҳамда 77 минг 185 бош йирик шохли ва 23 минг 630 майда шохли қорамоллар оқсил касаллигига қарши эмланди.

Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини ҳар хил паразитар касалликларга қарши чўмилтириш бўйича самарали ишлар олиб борилиб, 162 минг 342 бош йирик шохли ва 1 минг 148 бош майда шохли молларда чўмилтириш ва терисини тозалаш ишлари амалга оширилди.

Туманида 2021 йил барча тоифадаги хўжаликларда 171,5 минг бош қорамоллар мавжуд бўлиб, шундан 49,1 минг боши сигирлардан иборат. Хусусан, чорвачилик хўжаликларида ҳозирги вақтда жами 4,1 минг бош қорамоллар мавжуд бўлиб, шундан 1,7 минг боши сигирлардир.

Ўтган йилда туманимизда наслдорликни ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида наслдор молларни кўпайтириш, наслини яхшилаш, самарадорлигини ошириш, иқлим шароитига мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Амалга оширилиши режалаштирилган чорвачилик лойиҳалари ҳисобидан чет давлатлардан маҳаллий шароитга мослашувчан 485 бош наслли қорамоллар олиб келиниб, парвариши йўлга қўйилди. Натижада туманимизда йил давомида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш салмоғи ошди, барча тоифадаги чорвачилик хўжаликларида тирик вазнда 10.1 тонна гўшт, 35,3 тонна сут маҳсулотлари етиштирилди.

Озуқабоп экинларини жойлаштириш, чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида ўтган 2021 йилда чорвачилик хўжаликларига ажратилган 1 минг 514 гектар асосий майдонларга, жумладан, 482 гектарга беда пичани учун, 361 гектарга кўк масса учун, 252 гектар ерга силос учун маккажўхори, 168 гектар оқ жўхори, 85 гектар ерга хашаки лавлаги экинлари турлари экилди.

Чорвачилик хўжаликлари томонидан 2021 йилда экилган озуқабоп экин майдонларида белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ҳисобига жами 10280 тонна озуқа бирлиги яратилиб, 2276 тонна беда пичани, 982 тонна беда кўк ўт массаси, 396 тонна хашаки лавлаги, 979 тонна оқ жўхори дони, 733 тонна оқ жўхори пояси, 4915 тонна силос учун яшил маккажўхори пояси етиштирилиб, бу озуқабоп экинларнинг асосий қисми такрорий экин сифатида экилди. Шунингдек, “Полвонвой овули” масъулияти чекланган жамияти томонидан 1,5 тонна озуқабоп маҳсулот етиштиришга мўлжалланган замонавий гидропоника цехи ишга туширилиб, қорамолларнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш имкони яратилди.

Амударё туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари иқтисодиётимиз ривожи ва халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшиш йўлида самарали меҳнат қилмоқдалар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026