ВАТАН! МИНГ ТАШАККУР ПОСБОНЛАРИНГГА!
Миллий Армия ташкил топганлигининг 30 йиллигига Тупроғинг муқаддас, муқаддас номинг,
Асрдан-асрга юксалган шонинг.
Олий қасам билан асрагай Ватан,
Пойингга тиз чўккан ёвқур ўғлонинг.
Бир юз ўттиз олти миллатга макон –
Ягона оила – ҳур Ўзбекистон.
Сарҳадлар дахлсиз, обод ҳар гўша,
Тегрангда қудратли Армия қалқон!
Ортга боқсам агар, дил озорланар,
Яқин ўтмиш – тарих мунгли зорланар.
Ўзимиздан чиққан юртфуруш, гумроҳ,
Кўнгли қоралардан кўнгил орланар.
Улар паналарда ғалаён қўзғаб,
Гоҳо ер талашди, гоҳида мансаб.
Синдириб таҳдидлар пайконларини,
Мардлар майдон кирди ҳурриятталаб.
Кўрдим, сафланганда Миллий Армия,
Тан берди Ғарб-у Шарқ, тан берди дунё.
Ҳарбий машғулотлар аро сайланиб,
Ҳатто Амриқони этди маҳлиё.
Аскарлар дилида тинчликка қасам,
Ёруғ келажакка, ҳурликка қасам.
Ҳар шаҳр-у ёвонинг файзга бурканиб,
Суръатда беқиёс тараққиёт ҳам.
Кўзлари чақнаган ўғлонларга боқ,
Эл-у халқим, деган туғёнларга боқ.
Қалблари маърифат нуридан обод,
Кўкраклари юртга қалқонларга боқ!
Улар асрагайлар еринг, тупроғинг,
Бирлари Тўмарис, бири Широғинг.
Ғанимлар кўзини куйдиргувчи ўт –
Жаҳолатга қарши метин яроғинг.
Ўттиз йилки, бедор, беминнат посбон –
Армия тегрангда мустаҳкам қўрғон.
Шунинг-чун тонгларда ажиб ҳаловат,
Ҳаловат бағрида ҳар уй, хонадон.
Ватан! Минг ташаккур посбонларингга,
Қуёшлари порлоқ осмонларингга.
Пойингга тиз чўкиб туғингни ўпган,
Қасамига содиқ ўғлонларингга!
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶