Сессия чақириш тўғрисида Амударё тумани ҳокимининг қарори
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига ва Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши Регламентининг 10, 11, 12-моддаларига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ учинчи сессияси 2021 йил 17 декабрь куни соат 11:00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.
2. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг қирқ учинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
- Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2022 йилдаги вазифалар тўғрисида туман ҳокимининг мурожаати тўғрисида.
- Бошқа масалалар.
3. Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ учинчи сессияси муҳокамасига киритилган масалаларни тайёрлаш юзасидан ишчи гуруҳи таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири М.Ўразбаев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Йўлдашев
2021 йил 10 декабрь, № 70-13-181-Q/21-сон.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶