Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари тайинланди
Камолов Нодирбек Шуҳрат ўғли Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг 2021 йил 30 ноябрдаги фармойиши билан Амударё тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Н.Камолов 1993 йилда Амударё туманида туғилган. 2018 йилда Қорақалпоқ давлат университетини бино ва иншоотлар қурилиши мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2018-2019 йилларда Амударё туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси, 2019-2021 йилларда Амударё тумани ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассиси вазифаларида ишлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Амударё тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Нодирбек Камоловнинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилаймиз.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶