12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:30
Қишлоқ хўжалиги 👁 327

Амударё туманида 39 минг 406 нафар томорқачи ва 295 та деҳқон хўжаликлари ердан мўл ҳосил етиштирмоқда

Амударё туманида 39 минг 406 нафар томорқачи ва 295 та  деҳқон хўжаликлари ердан мўл ҳосил етиштирмоқда

Қишлоқда яшашнинг ўзига хос гашти, шу билан бирга сир-у синоатлари бор. Файз-у тароватли хонадон оғушида ҳаёт гаштини суриш, қишлоқнинг мусаффо ҳавосидан баҳра олиб яшашга нима етсин!? Лекин ана шундай файзга тўла хонадон қўрғонини бунёд этиш учун қишлоқ аҳли, аввало тадбиркор, ишбилармон, ер ва  табиат билан тиллашаоладиган омилкор деҳқон ҳам бўлмоғи керак.

Айни пайтда Амударё туманининг қишлоқларида бўлсангиз, ер билан, она табиат билан тиллашиб, ҳар бир қарич ерни боғ-бўстонга айлантириб яшаётган, нафақат ўз хонадони, балки туманнинг ички ва ташқи бозорини ҳам ўзлари етиштирган сарҳил маҳсулотлари билан тўлдириб, кун сайин фаровонлашиб бораётган фидойи томорқа ер эгаларининг ишларини кўриб дилингиз яйрайди.

Бугунги  кунда Амударёликларнинг 39 минг 406 нафари ўз томорқа ерида фаолият юритишади. Туманда 295 та  деҳқон хўжаликлари мавжуд бўлиб, мазкур деҳқон хўжаликлари учун 6 минг 652 гектар экишлик ер майдонлари ажратиб берилган. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан жорий йилнинг август-сентябрь ойларида 2022 йил ҳосили учун 1 минг 141 гектар майдонга пиёз ва саримсоқпиёз экинлари экилди. Умумий ер майдони 13,9 гектарни ташкил этувчи томорқа хўжаликларида 1 минг 183 та иссиқхоналар мавжуд бўлиб, ушбу иссиқхоналарнинг 486 таси овул ва маҳаллалар ҳудудларида янгидан барпо этилди. Ҳар бири 1-1,5 сотихдан иборат енгил сиғимли иссиқхоналарнинг умумий ер майдони 6,3 гектарни ташкил этади ва айни пайтда уларнинг барчасида кечки бодринг, помидор, пиёз ва турли кўкатлар етиштирилиб, томорқа ер эгалари, оиласи эҳтиёжидан ортгани ички бозорга йўналтирилмоқда.

Туманда 2020 йилда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида 21 та маҳалла, 2021 йил давомида эса 49 та маҳалланинг барчаси ушбу тамойил асосида ихтисослаштирилди. Шунингдек, 2021 йилда 8 та маҳалладаги 16 та кўчада жойлашган 391 та хонадонлар томорқа хўжаликларини намунали томорқага айлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Томорқа ер эгалари учун зарур қулайликлар яратиш мақсадида 2021 йилда Амударё туманининг 12 та маҳалласида томорқаларда етиштирилган маҳсулотлар билан савдо қилувчи савдо шохобчалари фаолияти йўлга қўйилди. Шундан 8 та гавжум маҳаллаларда енгил сиғимли “Дала дўконлари” ва кичик сиғимли музлатгичлар қурилди. Бу эса халқимизни йил давомида сара ва сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш имконини бермоқда.

Амударёликлар азалдан моҳир соҳибкор-боғбонлар ҳисобланади. Қаерда яшашидан қатъий назар, эшиги олдига, ҳовлиси атрофига ҳеч бўлмаганда уч-тўрт туп узум токини экмаган оилани топиш қийин. Айниқса, ҳар йили куз ва баҳор ойларида янгидан узум токларини экиш, кексайган токларни қайчилаб, янгилаш ишларига алоҳида эътибор қаратилади. 2021 йил кузи ва 2022 йил баҳор ойларида туман маҳаллаларидаги 6 мингдан зиёд хонадонлар атрофига жами 60 км. узунликдаги ерга қатор қилиб янгидан узум токлари ўтқазиш режалаштирилган.

Амударёда ишнинг кўзини билган омилкор томорқачилар учун кеч куз бўлса-да айни дамлар иссиқхоналарда иш қизғин: кечки бодринг, помидор, барра пиёз ва кўкатларни териб олиш, бозорга олиб чиқиш ишлари давом этмоқда.

Оқ олтин овулида яшовчи моҳир томорқачи Янгибой Қурбониёзов 23 сотих ерда деҳқончилик қилади.  У 2 сотих майдонга помидор, 2 сотих ерга бодринг, 2 сотих ерга картошка, 3 сотих ерга пиёз, шунингдек, турли кўкатлар ҳамда 14 сотих майдонда боғ яратиб, сарҳил мевалар етиштириб келмоқда.

Томорқачи асосий экин турларидан бўшаган ерларга такрорий экинлар, яъни, 12 сотих майдонга карам ва картошка экиб, ҳар йили мўл ҳосил олади.  Эрта баҳорда эса турли сабзавот кўчатлари етиштириш ҳамда эртаги экинлар кетма-кетлигини тўғри йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратади ва ўз вақтида ишлов бериб, тупроқ ҳамда иқлим шароитидан келиб чиқиб, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириб келади.

Шу боис, томорқа деҳқончилиги бўйича оилавий тадбиркорлик орқасидан хонадон омборида ҳар йили 10 тонна мева-сабзавотлар заҳираси ғамланади. Натижада моҳир томорқачининг хонадони обод, дастурхони тўкин.

У деярли 10 йилдан буён эрта баҳорда 1,5 сотихлик иссиқхонасида турли-туман сабзавот ва полиз экинлари кўчатларини етиштириб, уларни туман маркази, Нукус шаҳри бозорларига сотишни ҳам йўлга қўйган. Шу билан бирга овулидаги кам таъминланган оилаларга бу каби кўчатларни бепул етказиб бериб келмоқда.

Томорқасидан ҳар йили ўртача оилавий ҳаражатлардан ташқари 40-45 миллион сўм соф даромад олаётган Янгибой ака Қурбониёзов оиласининг моддий таъминотини кўтаришга эришган моҳир томорқачи деҳқонлардан бири ҳисобланади. У фарзандлари билан ишнинг кўзини билиб, меҳнатдан қочмай, томорқасидан унумли фойдаланиб, баракага эришмоқда.

Қиличбойлик Бахтиёр Манглиев ҳам тажрибали томорқачилардан бири. У 25 сотих томорқасида, 2 сотих помидор, 1 сотих бодринг, 2 сотих картошка, 5 сотих пиёз, шунингдек, турли кўкатлар ҳамда 15 сотих ерда боғ ўстириб, ҳам оиласи, ҳам эл-юрт дастурхонига файз-барака киритаётганлардан бири.

У томорқасида асосий экин турларидан бўшаган 10 сотих майдонга карам ва картошка экиб, улардан ҳам мўл ҳосил  етиштириб келмоқда.  Шунингдек, сабзавот маҳсулотлари кўчатлари етиштириш, экинлар кетма-кетлигини тўғри йўлга қўйиш, ўз вақтида ишлов бериб, тупроқ унумдорлигини оширишда ўз шахсий тажрибасига эга.

Томорқа деҳқончилиги бўйича оилавий тадбиркорликни ҳам йўлга қўйиб, ҳар йили 200 тупдан зиёд мевали дарахт кўчатлари етиштиради.  Деярли 8 йилдан буён эрта баҳорда 5 сотих ерда мевали дарахт  кўчатларини етиштириб, туман маркази, Нукус шаҳри бозорларига сотишни йўлга қўйган. Шунингдек, Бахтиёр Манглиев овулдаги кам таъминланган оилаларга бепул кўчатлар етказиб бериб келмоқда.

Ишнинг кўзини, ернинг тилини билган моҳир томорқачи Бахтиёр Манглиев оиласи ризқини хориж давлатларига чиқиб изламади, у ўз уйида, оиласи бағрида, фарзандлари билан ҳамжиҳатликда мўл-кўл даромад манбаини яратди. Моҳир томорқачи оила  эҳтиёжлари учун зарур харидлардан ташқари йилига 40-45 млн. сўм соф даромад олади.

Айни дамда, қиш эшик қоқаётган паллада ҳам: “Ер ҳайдасанг, куз ҳайда, куз ҳайдамасанг, юз ҳайда” деган халқимизнинг ибратли мақолига амал қилган амударёлик моҳир томорқачилар далада – томорқа хўжаликларида кеч кузги ҳосилни йиғиштириб олиш, эҳтиёжларидан ортганини  бозорга йўналтиришдан ташқари, ерларини шудгорлаш каби кузги-қишги агротехник тадбирларни амалга оширмоқдалар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026