13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:10
Сиёсат 👁 448

Амударё туманида Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди

Амударё туманида Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди

Мавзуга оид фотогалерея

Она ватанимиз – Ўзбекистон тинчлик ва осойишталик мамлакатидир. Тинч юртда эса ривожланиш ва тараққиёт бўлади. Шунинг учун ҳам юртимиз тинчлигини кўз қорачиғидек асраш, уни ҳимоя қилиш ёш-у кексанинг муқаддас бурчига айланган. Халқимизнинг осойишталигини асрашда ички ишлар идоралари ходимларининг хизматлари алоҳида. Мамлакатимизда 25 октябрь санаси ички ишлар органлари ходимлари куни сифатида нишонланиши соҳа ходимларининг хизматлари юксак қадрланаётганидан далолатдир. Ҳар йили ушбу сана муносабати билан соҳа ходимлари иштирокида байрам тадбирлари ташкил этилиб, тинчлигимиз посбонларининг касб байрамлари муносиб нишонланади.

Қолаверса, бу йил мустақил Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги ташкил топганига 30 йил тўлди. Шу сабабли бу гал соҳа ходимларининг касб байрами ҳар доимгидан ҳам кўтаринки руҳда, кенг тарзда нишонланмоқда.

Тинчлик ва осойишталикни сақлашда кун-у тун фидойилик намуналарини кўрсатаётган, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олишдек шарафли ва масъулиятли бурчига садоқат билан хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимлари учун 6 ноябрь куни Манғит шаҳридаги Маданият марказида катта байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбирида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, Ички ишлар бўлимида турли йўналишларда хизмат қилаётган ходимлар, соҳада узоқ йиллар фидокорона меҳнат қилган фахрийлар иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб, барча ички ишлар идоралари ходимларини касб байрамлари билан самимий табриклади. Туман ҳокими табрик нутқида эл-юрт тинчлигини асраш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, бир сўз билан айтганда, муқаддас заминимиздаги тинч ва осуда ҳаётни таъминлашдек масъулиятли вазифаларини шараф билан адо этаётган тинчлик посбонларига улкан зафарлар ёр бўлишини, мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, бахт-саодат, хонадонларига қут-барака, сермашаққат фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, байрам тадбирида ички ишлар соҳасида узоқ йиллар мобайнида фидокорона меҳнат қилиб келаётган фахрийлардан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ фахрийлар кенгаши котиби, истеъфодаги подполковник Абдулла Йўлдашев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, истеъфодаги подполковник Эркин Ражабовлар сўзга чиқиб, барча ҳамкасбларни байрам билан табрикладилар.

Меҳнат фахрийлари таъкидлаганларидек, бугун ички ишлар идоралари ходимларига берилаётган эътибор, шу баробарида соҳа ходимларининг масъулияти ҳар доимгидан юз карра ошган. Уларнинг хизматлари туфайли юртимиз тинч, кўнгилларимиз хотиржам, фарзандларимиз бахтиёр. Ички ишлар идоралари сафида бурчига содиқ, Ватан учун жонини ҳам беришга тайёр ҳақиқий юрт ҳимоячилари, фидоий ходимлар сони тобора ортиб бормоқда.

Шундан кейин соҳада самарали фаолият олиб бораётган, ҳамкасбларига намуна бўлаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Байрам тадбири Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ашула ва рақс ансамбли, туман Маданият бўлимининг эстрада хонандалари ва созандалари ижросидаги ажойиб куй-қўшиқларга уланиб кетди. Ватан, дўстлик, тинчлик, севги-муҳаббат, шукроналик мазмунидаги бир-биридан шўх-шодон тароналар байрамга кўтариники руҳ бағишлаб, барча йиғилганларга юқори кайфият улашди.

Шундан сўнг туман ички ишлар бўлими ходимлари учун “Нур” тўйхонасида катта байрам дастурхони ёзилди. Соҳа ходимлари байрам дастурхони атрофида дилдан суҳбат қуриб, мароқли ҳордиқ чиқардилар.

Фурсатдан фойдаланиб, кунларни тунларга, тунларни тонгларга улаб, Ватанимиз танчлиги, осойишталигини таъминлаш йўлида хизмат қилаётган барча ички ишлар органлари ходимларини касб байрамлари билан табриклаймиз! Сиз бор экансиз, юртимиз тинч ва ҳаётимиз фаровон бўлади, азиз посбонлар!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026