14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 19:15
Сиёсат 👁 269

Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг 39-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг 39-сессияси тўғрисида ахборот

27 октябрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги 39-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Халқ депутатлари туман  кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Сессия мажлисини туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ҳамда олиб борди.

Сессия мажлисида сенатор Баҳодир Тожиев сўзга чиқиб, жорий йил бутун мамлакатимиз тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган сиёсий йил бўлиб қолганлигини, бунинг боиси бутун дунё ҳамжамияти эътибор марказида бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтганлигини алоҳида таъкидлади. Сенатор ўз сўзида ушбу тарихий, сиёсий жараённи муносиб ўтказишда катта тайёргарлик кўрилганини, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси Президент сайловига масъулият билан ёндашиб, унда фаол иштирок этганини, сайловлар халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида, уюшқоқлик билан амалга оширилганини қайд этди. Шу билан бирга мамлакат янги тараққиёт йўлига қадам қўяётганини таъкидлаб, бу йўлда барчани бирдамликка чорлади.

Сессия мажлиси кун тартибидаги қатор масалалар юзасидан масъулларнинг ахборот ҳамда ҳисоботлари тингланди, улар бўйича сессия иштирокчиларининг, депутатларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Дастлаб кун тартибидаги дастлабки масала Амударё туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ҳудудларида 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллигида амалга ошириладиган ишлар, “Йўл хариталари”нинг 3-чоракдаги ижроси тўғрисида бўлиб, ушбу масала юзасидан тумандаги секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Ҳар бир сектор раҳбари ўзи раҳбарлик қилаётган ҳудудларда аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, уларни бартараф қилиш чоралари кўрилгани, бу борада жойларда секторлар раҳбарлари ҳамда корхона-ташкилотлар масъуллари иштирокида аҳоли мурожаатларини қабул қилиш бўйича сайёр қабуллар, очиқ мулоқотлар ташкил этилгани, аниқланган муаммолар эса тегишлича ўрганилиб, ижобий ечимини топганлиги хусусида ахборот берди. Шунингдек, секторлар раҳбарлари ўз ҳисоботларида ҳудудларда аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами, эҳтиёжманд оилалар билан ишлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилгани, банд бўлмаган аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қатор самарали ишлар амалга оширилгани хусусида тўхталди.

Секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилганидан сўнг улар юзасидан депутатларнинг фикрлари тингланди. Сўнгра, туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Акбаржон Хўжамуратов туманда тадбиркорлар муаммолари билан ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берди.

Қайд этилишича, қабулхона томонидан 2021 йил 1 октябргача тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш бўйича ҳудудларда 36 та сайёр қабуллар ташкил этилган бўлиб, уларда, олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда ўтказилган суҳбатлар давомида қабулхонада жами  210 та масала бўйича 208 та мурожаатлар рўйхатга олинган. Мурожаатлардаги масалалардан 139 таси, яъни 67 фоизи қаноатлантирилган, 71 тасига, яъни 33 фоизига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Сессия ишида туман Адлия бўлими бошлиғи Мўъминжон Матюсупов ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш каби вазифалар ижроси юзасидан туманда амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берди.

Ахборотда келтирилишича, бўлимга жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 152 та ариза ва шикоят келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 139 таси ҳал қилинган, шундан 73 та ариза ва шикоятлар қаноатлантирилган, 66 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Бўлим ходимлари томонидан бевосита шахсий қабулда 135 нафар, сайёр қабулларда 29 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинган ҳамда улар тегишлича қаноатлантирилган.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 65-сонли мактабда бўш (вакант) директор лавозимига ўтказилган танлов якунлари бўйича номзодга келишим бериш тўғрисида бўлиб, ушбу масала юзасидан номзод Шаҳноза Хўжамуратованинг келгуси 3 йилда амалга оширадиган ишлари бўйича дастури тингланди.

Номзод Шаҳноза Хўжамуратова ўз дастурида мактабни малакали кадрлар билан таъминлаш, таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг фанлар олимпиядаларидаги фаол иштирокини таъминлаш, мактабдан ташқари таълим жараёнини ташкил этиш, ижтимоий тармоқларда очиқ дарсларни ёритиб бориш, маънавий-маърифий ишларни ривожлантириш каби йўналишлар бўйича самарали фаолият олиб бориши хусусида маълумот берди.

Дастур ўқиб эшиттирилганидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия қилинган номзодга келишим бериш бўйича яширин овоз бериш жараёни ташкил этилди. Дастлаб депутатлар орасидан саноқ комиссияси тузилди ва яширин овоз бериш бюллетенлари тарқатилди. Овоз бериш якунларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 65-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига Шахноза Худжамуратова тайинлаш тўғрисидаги тавсиясига келишим бериш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилди, барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019