13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:40
Сиёсат 👁 1,467

Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашевнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан юртдошларимизга байрам табриги

Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашевнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан юртдошларимизга байрам табриги

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

Бугун биз халқимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий воқеа – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини катта шод-у хуррамлик билан нишонламоқдамиз.

Аввало, Сиз азизларни, Сизлар орқали бутун туманимиз аҳлини энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

Бутун халқимизга истиқлолнинг буюк неъматларини ҳадя этган, бизнинг инсоний қадр-қимматимизни, ғурур ва шаънимизни, дин-у диёнатимизни қайтариб берган Мустақиллик байрами аждодларимиз неча асрлар давомида орзу қилган буюк неъматдир.

Халқимизнинг метин иродаси, мислиз куч-қидрати орқали барча соҳаларда қўлга киритаётган ютуқларимиз Янги Ўзбекистонда янги бир уйғониш даври – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётганлигидан далолатдир. 

Ватанимизнинг истиқлол йилларида босиб ўтган шонли йўлига назар ташлар эканмиз, эртанги кунимизга, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз тобора ортади.

Азиз юртдошлар!

Ҳар йили халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами яқинлашиши билан, ўтган давр мобайнида амалга оширган ишларимизни сарҳисоб қилиб, ўзимизга янги-янги марраларни белгилаб олишга одатланганмиз.

Қайд этиш керакки, сўнгги йилларда мамлакатимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, барча соҳаларда сезиларли ўзгаришлар кузатилиб, янги ютуқлар қўлга киритилди. Ислоҳотлар самарадорлигини ошириш борасидаги тизимли ишлар орқали мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудлари ҳам тобора ривожланиб, аҳоли турмуш тарзи яхшиланмоқда.

Туманимизда ҳам ислоҳотлар натижасида салмоқли ишлар амалга оширилиб, янги ривожланиш босқичига қадам қўйилмоқда. Хусусан, туманда фаол инвестиция сиёсати юритилиб, янги, замонавий корхоналар барпо этилмоқда, тадбиркорлик ва хусусий мулкни ривожлантириш, барча соҳа ва тармоқларда янгича ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасини жадал ривожлантиришда  замонавий технологиялардан фойдаланиш, соҳада самарали усулларни қўллаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Айтиш керакки, муҳтарам Президентимизнинг “2020–2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан туманимизда 2020-2023 йилларда 406,6 млрд. сўмлик 76 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши орқали 2 571 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилиб, бу борада амалий ишлар қилинмоқда.

Туманимизда кичик бизнес ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига қаратилаётган эътибор натижасида қиймати 87,4 млрд сўмлик 57 та лойиҳалар амалга оширилиб, 1 995 та янги иш ўринлари яратилди.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда амалга оширилаётганган “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги бунёдкорлик  ишлари  мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларига ҳам янгиланиш нафасини, яратувчанлик руҳини олиб кирмоқда. Инсонларнинг фикри, дунёқараши ўзгармоқда, қишлоқларимизда турмуш маданияти ошиб бормоқда.

Туманимизда “Обод қишлоқ” дастури доирасида жорий йилда Хитой овули ҳамда Жумуртов шаҳарчасида овулларида жами 37 млрд. сўмдан ортиқ ишларни бажариш режалаштирилган бўлиб, айни кунда қурилиш ва бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда туманимизда аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш мақсадида янги иш ўринларини ташкил қилиш, намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма билан таъминлаш борасида ҳам кенг кўламли ишлар бажарилмоқда.

Кам таъминланган, ногиронлиги бўлган инсонларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатиш, фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, жамиятнинг ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу каби изчил ислоҳотлар, юксалишларнинг том маънода янги босқичга кўтарилиши халқимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшашига, эртангги кунига ва келажагига ишонч билан қараб, Ватан тақдирига даҳлдорлик туйғуларининг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

Ишонаманки, юртдошларимиз ҳам ўз билими ва меҳнати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб, яқинлашиб келаётган муҳим ижтимоий-сиёсий жараён - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этадилар.

Қадрли юртдошлар!

Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида катта шодиёна – мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги кенг нишонланмоқда. Жойларда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида байрам тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда. Шу фурсатдан фойдаланиб, Сизларни ва Сиз орқали бутун туманимиз аҳлини яна бир бор энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, турмушимиз фаровон, мустақиллигимиз абадий бўлсин.

Эътиборингиз учун раҳмат!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026