Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсини ўқиб...
Мен давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюларини ўқир эканман, юртбошимизнинг ҳар бир саволга билдирган фикрларидан руҳландим ҳамда катта куч ва ғайрат олдим. Ҳақиқатан ҳам, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар натижасида очиклик ва ошкоралик таъминланишида, жамоатчилик фикрини ўрганишда, ижтимоий фикрни шакллантиришда ва мавжуд муоммаларни бартараф этишда сезиларли янгиликлар, ижобий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Барча соҳалар тараққиёти йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар замирида мамлакат ривожи, халк фаровонлигига эришиш каби эзгу ғоя мужассам.
Президентимиз ўз сўзларда давлатнинг сиёсий-хукукий нуктайи назардан халк хоҳиш-иродасини ифода этадиган орган эканлигини таъкидлаб, барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилнинг жорий этилиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини, халқ манфаатлари энг олий мезон эканлигини қайд этди.
Шунингдек, Президент ўз сўзида халқ манфаатлари йўлида олиб борилган кенг қамровли чора-тадбирлар натижасида “…бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас, бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас, деб айтишга барча асосларимиз бор”, дея таъкидлаб, олдинда Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида турган вазифалар хусусида тўхталди:
- “Айни пайтда яна бир ҳақиқатни унутмаслигимиз лозим: бугунги Ўзбекистон – бу ҳали том маънодаги, биз орзу қилаётган, интилаётган Янги Ўзбекистон эмас. Ҳали бу маррага етиш учун олдимизда жуда олис ва машаққатли йўл турибди. Йўлимиз шу пайтгача осон бўлгани йўқ, бундан кейин ҳам осон бўлмайди. Лекин биз дадил олдинга боришдан, керак бўлса, кутилмаган, аммо пировард натижаси самарали ва халқимиз манфаатларига жавоб берадиган ноанъанавий қарорлар қабул қилишдан чўчимаслигимиз зарур”.
Мамлакатимизда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили асосида амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ислоҳотлар бардавом бўлаверсин.
Мақсуд Саъдуллаев, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Амударё туман кенгаши раиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶