13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:59
Сиёсат 👁 384

СЕНАТНИНГ ЎН ТЎРТИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ҚОНУНЛАРНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

СЕНАТНИНГ ЎН ТЎРТИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ҚОНУНЛАРНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича қўмита раиси Ботир Матмуродов туманимизга ташриф буюрди.

Шу йил 7 май туман ҳокимлигида шу муносабат билан бўлиб ўтган йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди. Йиғилишда Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар кенг муҳокама қилиниб, масъулларнинг бу бўйича маърузалари, ҳисоботлари эшитилди.

Дастлаб Жиноий ишлар бўйича туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Парламент юқори палатасининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Президентимизнинг айрим Фармонларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари мазмун-моҳияти тўғрисидаги маъруза қилди. Шунингдек, туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев прокуратура органларининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи билан таништирди. “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари мазмун-моҳияти тўғрисида эса туман Адлия бўлими бошлиғи Мўминжон Матюсупов ўз маърузасида батафсил сўз юритди.

Йиғилиш давомида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Маъмуржон Темирбоев “Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти тўғрисида сўзлаб, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2020 йилдаги фаолияти бўйича ҳисобот берди. Туман ҳокими ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Рашид Салаев эса “Ўзбекистон Республикаси, бир томондан ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия, иккинчи томондан, ўртасида шерикчиликни таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти тўғрисида кенг тўхталди.

Ундан ташқари, туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Жасур Норимов аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга доир муаммолар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари хусусида маълумот берди. Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида эса туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг,  туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Маҳмуд Шерметов, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2021 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, Агробанк туман филиали бошқарувчиси Нурбек Расулов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2020 йилдаги фаолиятига доир ҳисоботи билан таништирди.

Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фахриддин Абдуллаев “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази  бошлиғи Гулмурод Бекиев “Санитария-эпидемиология хизмати такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тушунчалар берди.

Йиғилишдан сўнг, масъуллар “Амударё томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти ва “Амударё қурилиш материаллари” масъулияти чекланган жамиятининг аҳолига маиший ҳизмат кўрсатиш биносига ташриф буюрди. Мазкур ташкилотларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишдилар.

Чойкул овулида ўтказилган сайёр қабулда масъуллар фуқароларга қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар хусусида гапириб, ҳуқуқий тушунчаларини кенгайтирди. Шундан сўнг, аҳоли томонидан қилинган турли мурожаатлар тингланиб, уларнинг ижобий ҳал қилинишига кўмаклашилди. Ўрганиш ва муддат талаб қилинадиган мурожаатларга эса ечим топиш бўйича тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.  

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026