ЯНГИ ҚУРИЛАЁТГАН БИНО ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБИГА ЖАВОБ БЕРСА, ХАВФНИНГ ОЛДИ ОЛИНАДИ
Юртимизда кейинги пайтларда янги ва замонавий уй-жойлар қурилиб, аҳолига топширилмоқда. Аммо эътибор бериб қаралса, қурилаётган биноларнинг кўпчилигида хавфсизликка эътибор камайган.
Бир-бирига яқин қурилган айрим биноларнинг оралиғидаги ёнғинга қарши масофалари, йўллар, хавфсизлик унутилган. Меъёрий жиҳатлар талабларига зид равишда қурилаётган уйлардаги ёнғин чиқишига сабаб бўлувчи ҳолатларни кўриш мумкин. Чунки, айрим кўп қаватли биноларнинг иситиш тизими, ёнғинга қарши оралиқ масофа қолдирилмаганлиги, хоналардаги иситиш печлари, дудбуронларнинг ёнғин хавфсизлиги меъёр ва қоидалари талабларига мос келмаслиги, яъни нотўғри қурилганлиги, ҳаво тортиш йўлларининг йўқлиги сингари омиллар мавжуд.
Қурилишда асосан кишилар соғлиғи ва хавфсизлигига, атроф-муҳит муҳофазасига йўналтирилган мажбурий талаблар эътиборга олиниши керак. Ҳар бир янги қурилаётган бино ҳар томонлама хавфсизлик талабига жавоб бериши лозим.
Белгиланган қоидаларга тўла амал қилинган ҳолдагина мустаҳкам, мукаммал ва албатта, хавфсиз бинолар қурилади. Бу эса ҳар қандай хавфнинг олдини олишга хизмат қилади.
Б.Аллабергенов, туман ФВБ НТБ бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶