13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:59
Сиёсат 👁 363

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси 1993 йил 9 апрель куни қабул қилинган. Жамият пойдевори, тараққиёт асоси бўлган Қомусимизнинг 28 йиллиги муносабат билан 9 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларида, жумладан Амударё туманида ҳам катта тадбир ўтказилди.

Тумандаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тантанали маросимда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, Жиноят ва Фуқаролик ишлари бўйича туман судлари, Адлия бўлими, маъмурий органлар, корхона-ташкилотлар масъуллари иштирок этдилар. Тадбирни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очиб берди ва ҳаммани ушбу байрам билан қутлади.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1992 йил 8 декабрда мустақил давлатимизнинг янги Конституциясини қабул қилган эди. Ўзбекистондаги ана шундай катта ижтимоий, сиёсий ва буюк тарихий воқеадан сўнг, Қорақалпоғистонда ҳам Конституция лойиҳаси устида ишлашга киришилди. 1993 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган конституциявий комиссиянинг навбатдаги мажлисида Асосий қонуннинг лойиҳаси кўриб чиқилди ва унинг қарори билан лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Президиуми муҳокамасига ҳавола қилинди.

Конституция лойиҳаси 1993 йил 7 мартда республика газеталарида чоп этилди. Ундан олдин, 1993 йил 1 мартда Қорақалоғистон Республикаси Олий Кенгаши Президиумининг мажлисида “Қорақалпоғистон Республикаси XII чақириқ 12-сессиясини чақириш тўғрисида”ги Фармон қабул қилган эди. Унинг кун тартибида кўриладиган масалалардан бири Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг лойиҳаси тўғрисидаги масала эди. Конституция лойиҳаси муҳокамасида Қорақалпоғистоннинг кўпчилик фуқаролари ҳамда турли жамоат бирлашмалари, давлат ташкилотлари фаол қатнашдилар.

Юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишнинг кафолати бўлган Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси шу тариқа 1993 йилнинг 9 апрелида қабул қилинди. Мазкур Конституцияга бугунга қадар бир неча марта ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб, такомиллаштирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2019 йил 29 июндаги XXVI сессиясида қабул қилинган қонунга кўра, Конституцияга янгидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур ўзгартириш асосан давлатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари билан боғлиқ бўлиб, 105-моддаси Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди ҳақидаги қоидалар билан тўлиқтирилди. Шундан сўнг, Конституциямиз 121 моддадан иборат бўлди.

Шунингдек, 2021 йил 12 февраль куни ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн бешинчи сессиясида “Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикасининг Қонуни қабул қилиниб, мазкур қонун асосида Конституцияга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасидаги, 15-модданинг иккинчи бўлимидаги ҳамда 36-моддаси матнидаги «одамлар» деган сўз «шахслар» деган сўз билан алмаштирилди. 70-модданинг 11-банди, шунингдек, 103 ва 104-моддалар олиб ташланди.

Туман ҳокими ўз нутқида асосий қонунимиз – Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг барча моддаларида дунёда умумэътироф этилган тамойиллар, халқаро ҳуқуқ нормалари ва бошқа бир қатор халқаро ҳужжатлардаги умуминсоний тамойиллар мазмуни мужассам этилганига кенг тўхталди.

Қорақалпоғистон Республикасида Конституция қабул қилинган 9 апрель санаси умумхалқ байрами сифатида белгилангани, бу байрамни халқимиз давлатимиздаги адолатни, қонун устуворлигини ҳис қилган ҳолда эркин демократик фуқаролик жамият, ҳуқуқий давлат қуриш йўлидаги ишончли қадам ташлаган кун сифатида ҳар йили тантанали равишда нишонланиб келинаётгани таъкидлаб ўтилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган тадбир туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган мусиқий дастур билан давом эттирилди. Бўлим ҳаваскорлари томонидан ижро этилган Ватан мадҳи ҳақидаги шеър ва қўшиқлар, дилрабо рақслар барчага байрамона кайфият улашди.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026