ҒОЛИБ СПОРТЧИ ҚИЗЛАР
Айни кунларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам турли ёш тоифасидаги спортсеварлар ўртасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Мазкур спорт мусобақаларида ўсмир ёшдаги болалар ва ўқувчи-ёшлар фаоллик кўрсатишмоқда.
Жорий йилнинг 31 март санасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида Нукус шаҳрида ўтказилган бадминтон спорти бўйича мусобақаларда туманимизнинг ўқувчи-ёшлари ҳам фаол иштирок этишди.
Қорақалпоғистон Республикаси биринчилиги учун бўлиб ўтган қизғин баҳсларда 51-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Шоира Ёвмутбоева фахрий 1-ўринни, мазкур мактабнинг 10-синф ўқувчиси Дилафрўз Йўлдошева эса 2-ўринни эгаллаб, иккала спортчи қиз ҳам бадминтон спорти бўйича Ўзбекистон Республикаси биринчилиги мусобақаларига йўлланмани қўлга киритишди.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶