13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:59
Сиёсат 👁 279

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ РАИСИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ РАИСИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

29 март куни Амударё туманида Вазирлар Кенгаши раиси ҳамда вазирларнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Абат Данияров, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тўраев, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари Айюбхон Камалов, Давлат Статистика қўмитаси раиси ўринбосари Маҳмуджон Зиядуллаевлар иштирок этиб, ёшлар билан уларнинг қизиқишлари, муаммолари, таклиф ва истаклари ҳақида суҳбатлашдилар.

Республика миқёсида ташкил этилган ушбу учрашувда турли туманлардан келган  110 нафар ёшлар билан бирга турли ташкилот ва муассасаларнинг масъул раҳбарлари ҳам қатнашишди.

Учрашув муносабати билан ўтказилган йиғилишни Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Абат Данияров очиб берди ва олиб борди. Йиғилишда Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев  Президентимиз томонидан 2020 йилнинг 25 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳамда жорий йилнинг 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга оид чора-тадбирларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди. Шунингдек, жорий йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб эълон қилинганлиги боис мазкур соҳаларда Амударё туманида олиб борилаётган қатор самарали ишлар, хусусан, “Ёшлар дафтари”ни юритиш бўйича дастлаб намуна тариқасида Нукус шаҳри ва Беруний туманларида, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида йўлга қўйиладиган ёшларни хатловдан ўтказиш ишлари хусусида кенг тўхталди.

Вазирлар Кенгаши раиси ушбу хатлов ишлари 461 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилганлиги, шунга кўра 406 минг нафардан зиёд ёшлар ўрганиб чиқилганлиги, ўрганиш якунлари бўйича “Ёшлар дафтари”га 47 минг нафардан зиёд ёшлар киритилганлиги тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди. Ундан ташқари, “Ёшлар дафтари”га киритилган барча ёшларнинг йўналишлар кесимида бандлигини таъминлаш ва ижтимоий муаммоларини ечиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўзлади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари Айюбхон Камалов ҳам йиғилиш давомида жойларда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида самарали ишлар олиб борилаётганини таъкидлади. Шунингдек, “Ёшлар: 1+1”  дастури доирасида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида ўқув курслари ташкил қилинаётгани, ўқув курсларини тамомлаган ёшларга ҳафта охирида сертификатлар тақдим этилаётганини айтиб ўтди. Ушбу сертификатлар асосида эса деҳқончилик қилиш учун ер ва тадбиркорлик қилиш учун кредитлар ажратилаётгани ҳақида гапириб, кредит олиш тартиби ҳақида батафсил тушунчалар берди.

Шундан сўнг, ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида суҳбат ўтказилди. Очиқ мулоқотда ёшлар томонидан 22 та мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатлар асосан кредит, ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш, чекка ҳудудларда IELTS га тайёргарлик бўйича махсус курслар ташкил этиш, вақтинча вазир бўлиш, ёш олимлар клубини ташкил этиш, касб-ҳунар ўргатиш курсларини чекка ҳудудларда ҳам ташкил этиш бўйича қабул қилинди. Шунингдек, субцидия асосида иссиқхона қуриб бериш, Ёшлар кичик саноат зонасини ташкил этиш, балиқчиликни ривожлантириш учун ер майдонини ажратиб бериш  каби масалаларда ҳам мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилди. Ўрганиш ва муддат талаб этиладиган мурожаатлар эса тегишлилиги бўйича масъулларга топширилди. Кредит олиш, бандликни таъминлаш бўйича берилган мурожаатларнинг айримларига тегишли масъуллар кўмагида шу вақтнинг ўзида ечим топилиб берилди. Шунингдек, субсидия асосида Чордара маҳалласида яшовчи Бахтжон Бозорбоевга иссиқхона қуриб берилди.

Йиғилиш якунида Вазирлар Кенгаши раисининг тегишли соҳа ўринбосарларига барча мурожаатларни тегишлилиги бўйича ўрганиш, ижобий ҳал этиш бўйича қатъий топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026