ЖИСМОНИЙ ФАОЛЛИК ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ
13 февралда “Саломатлик куни” муносабати билан оммавий спорт ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Ушбу тадбирлар туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан Президентимизнинг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жисмоний фаоллик ҳафталиги доирасида ташкил этилди. Ҳафталик доирасидаги тадбирлар эрталабки жисмоний бадантарбия машқлари ва “5000 қадам” шиори остида фаол юришдан бошланди.

Шундан сўнг, тадбирлар Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан гуруҳларга бўлинган ҳолда давом эттирилди.
Бўстон маҳалласида тўғри овқатланиш гуруҳи томонидан “Соғлом овқатланишнинг инсон саломатлигидаги ўрни”, “Соғлом овқатланиш тартиби ва қоидаларига ўргатиш” мавзуларида тарғибот ишлари олиб борилди. Маҳалла ҳудудидаги хонадонларда қўл ювиш тартиби, ошхонани тоза тутиш, ичимлик сувини тўғри сақлаш, чиқинди ташланадиган чуқурларни тайёрлаш, ҳожатхонани тўғри қуриш борасидаги гигиеник талаблар, ҳар бир хонадон аъзосининг алоҳида шахсий гигиена воситаларига эга бўлиш зарурлиги бўйича кўргазмали машғулотлари ўтказилди.


Жисмоний фаоллик гуруҳи томонидан эса 30-сонли мактаб спорт майдончасида мактаб ўқитувчилари, маҳалланинг уюшмаган аҳолиси ва фаоллари иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашувда жисмоний фаоллик, оммавий спортнинг инсон саломатлигида тутган ўрни мавзусида суҳбат ва савол-жавоб ташкил этилди.
Ушбу тадбирларда Бўстон маҳалласида истиқомат қилувчи 100 нафардан зиёд аҳоли қамраб олинди.

Ф.Абдуллаев, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶