12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:13
👁 2,662

ЭЗГУ ИШЛАРГА ҚОДИР ЁШЛАРМИЗ

Мен зиёли оилада туғилганман. Эсимни таниганимдан бери бадиий адабиётга ошноман. Азиз онажоним, 3-сонли Амударё академик лицейи инглиз тили фани ўқитувчиси Орзигул Ибрагимова менинг ҳаётдаги энг яқин дўстим, маслаҳатгўйим, азиз устозим, десам муболаға қилмаган бўламан. Сабаби, азиз онажоним мен ҳали ўқиш-ёзишни билмасимдан аввал адабиётнинг сирли оламига олиб кирдилар. У кишининг айтган эртаклари дунёсида улғайдим. Қўлимдан иш келадиган бўлганида қиз бола учун энг муҳим бўлган ҳунар – пазандаликни ўргатдилар.

Туманимиздаги машҳур "Тамара-Феруза” хусусий корхонаси раҳбари, тикувчи-модельер Тамара опа Юнусовага шогирдликка берганларида ҳали кичкина қизалоқ эдим. "Ўрганганинг ўзингники, тажрибанг ошса - элники”, - дейдилар онажоним.

Баъзан битта чокнинг устида соатлаб ишлаган, устозимдан дакки эшитган пайтларимда, гарчи ўзим қизиқсам-да чеварликни ташлаб кетгим келарди. "Сабр қил, қизим, сабр-қаноат эзгу ишларга қанот беради”, - дея яна менга куч бағишларди онам.

Ҳақиқатан ҳам онажонимнинг, устозларимнинг таълим ва тарбияси боис, дилимда қатъият уйғонди, эзгулик томон шайландим гўё. 3-сонли академик лицейнинг 2-босқичини тамомлаб, таътилга чиққанимда Тошкент шаҳридаги "Машҳура” фирмасида дизайн йўналиши бўйича ўқиб, тажриба орттирдим. Буларнинг барчаси мени муваффақиятлар сари етаклади. 2009 йил ноябрь ва 2010 йил май ойларида Тошкент шаҳрида ўтказилган "Қўли гулдир ўзбек аёлин” кўргазма-ярмаркасида ўзим тиккан либослар дизайнлари билан иштирок этиб, совринли ўринни эгалладим. Шу йили "Дўппи тикдим, ипаклари тиллодан” кўрик-танловининг аввал туман, сўнгра Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 1-ўрин соҳиби бўлдим.

Ўз устимда ишлаш, янгилик яратишга интилиш туйғуси мен учун янги муваффақиятлар сари йўл очди. Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси, "Камолот” ЁИҲ марказий Кенгаши, олий ва ўрта махсус таълим Вазирликлари ҳамкорликда ўтказган "Келажак овози - 2010” кўрик-танловида "Либослар дизайни” йўналиши бўйича 1-ўринни эгалладим ҳамда ушбу йўналиш бўйича халқаро миқёсда, Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган кўрик-танловга йўлланма олдим.

Мен Москва шаҳрида бўлиб ўтган беллашувда "Менинг дизайним” йўналиши бўйича фахрли 3-ўринни эгалладим. Қорақалпоқ миллий каштачилиги, туманимиз халқининг миллий ўзига хослигини акс эттирувчи кашталар билан безатилиб тикилган либосларим дизайни танлов ташкилотчилари томонидан юқори баҳоланди. Ушбу нуфузли халқаро танловда Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва менинг она элим Амударё тумани, Манғит шаҳри, ҳатто қадрдон академик лицейим номлари бир неча тилларда қайта-қайта жаранглаб, исму шарифим эътибор билан тилга олинди. Мен олиб борган чеварлик намуналари шарқона дизайндаги либослар жаҳон халқларига кўз-кўз қилинди.

Ўша лаҳзаларда мен Ўзбекистон фарзанди эканлигимдан, шу қутлуғ заминга томир отиб, униб-ўсаётганимдан фахрландим. Ва ана шу туйғу мени янада янги орзулар йўлига етаклади. 2012 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университетининг бошланғич таълим методикаси факультетига давлат гранти асосида ўқишга кирдим.

" – Истиқболга дадил боқиб, эзгу ишларга шайланган ҳар бир ўғил-қиз менинг фахр-у ифтихорим”, - деган эди Президентимиз И.А.Каримов. Биз ёшларнинг истиқболимиз, кела-жагимиз учун мамлакатимизда буюк имкон эшиклари ҳамиша очиқ экан, ҳар биримиз эзгу ишлар, улуғвор кашфиётлар қилишга қодирмиз.

Зуҳра ЕРНАФАСОВА,

Тошкент Давлат Педагогика Университети

1-босқич талабаси.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026