12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:14
Жамият 👁 338

Хавфсиз муҳит яратиш йўлида: Қўриқлаш хизматининг амалий натижалари

Хавфсиз муҳит яратиш йўлида: Қўриқлаш хизматининг амалий натижалари

Жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини кафолатлаш ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ҳар қандай тараққиётнинг энг асосий пойдевори ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мақсадида тизимли ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борадаги ишларни бевосита қуйи бўғин, яъни маҳалла даражасида ташкил этиш, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда манзилли чора-тадбирларни белгилаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу мураккаб ва масъулиятли жараёнда ички ишлар органлари, хусусан, қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг ўрни ҳамда иштироки беқиёсдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январь кунги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш учун муҳим дастуриламал ва ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур ҳужжатнинг асосий моҳияти аҳоли яшаш жойларида криминоген вазиятни соғломлаштириш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда жамоат тартибини сақлашнинг энг замонавий, самарали механизмларини амалиётга кенг татбиқ этишдан иборатдир. Ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан жойлардаги масъул идоралар томонидан аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар изчил равишда олиб борилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш хизматининг тарғибот ишлари бўйича белгиланган махсус иш режасига асосан, Амударё тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати томонидан 2026 йил давомида туман маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Асосий мақсад – ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдир. Шу мақсадда, Амударё тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Қўриқлаш хизматининг 1-сонли техник қўриқлаш маркази бошлиғи Элёр Юсупов ва бошқа малакали ходимлар иштирокида маҳалла ҳудудларида хатлов жараёнлари ўтказилди ҳамда объектларнинг ҳимояланганлик даражаси ўрганилди.

Жорий йилнинг 12 май куни ушбу профилактик тадбирлар доирасида навбатдаги тарғибот учрашуви ташкил этилди. Тумандаги Олмазор маҳалласи ҳудудида жойлашган Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълим бўлими ходимлари билан ўтказилган очиқ мулоқот давомида соҳа мутахассислари томонидан замонавий қўриқлаш хизматининг ўзига хос афзалликлари, энг сўнгги техник имкониятлари ва унинг кундалик хавфсизликни таъминлашдаги аҳамияти ҳаётий мисоллар ёрдамида батафсил тушунтириб берилди. Ташкилотлар вакилларига юқори технологик воситалар ёрдамида мулк дахлсизлигини асрашда профессионал ёндашувнинг нечоғлик муҳим ва фойдали эканлиги етказилди.

Олиб борилган мақсадли ва таъсирчан тарғибот-ташвиқот ишлари ўз натижасини берди. Тушунтириш ишлари якунига кўра, фуқаролар ва тадбиркорларда ўз хавфсизлигига бўлган эътибор янада ортиб, улар томонидан аниқ амалий қадамлар ташланди. Жумладан, олиб борилган тарғиботлар натижасида тумандаги Куюк кўпир овули ҳудудидан жами 7 та, Хитой овули ҳудудидан эса 6 та турли йўналишдаги тадбиркорлик объектлари, шунингдек, 2 та фуқаро хонадони замонавий “Ташвиш” тугмаси орқали марказлаштирилган қўриққа олинди. Бунинг натижасида ушбу объектларнинг, хусусий мулкларнинг ва у ердаги инсонларнинг тўлақонли хавфсизлиги сутканинг исталган вақтида ишончли тарзда таъминланишига эришилди.

Жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган бу каби тизимли саъй-ҳаракатлар халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши, тадбиркорларнинг эса эртанги кунга ишонч билан хотиржам фаолият юритиши учун энг муҳим кафолат бўлиб хизмат қилмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026