16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:24
Жамият 👁 284

82-сонли мактабда "Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтди

82-сонли мактабда "Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтди

Инсоният тарихида авлодлар ўртасидаги ворисийлик, аждодлар ўгити ва катталарнинг ҳаётий тажрибаси доимо жамиятни тўғри йўлга бошловчи маёқ вазифасини ўтаб келган. Айниқса, бугунги шиддатли замонда, турли ёт ғоялар ёшлар онгини эгаллашга уринаётган мураккаб даврда нуронийларнинг дуоси ва уларнинг ибратли ҳаёт йўли нафақат маънавий эҳтиёж, балки хавфсиз ва барқарор келажакнинг мустаҳкам кафолатидир. Мамлакатимизда маҳаллабай ишлаш тизимининг янги босқичга кўтарилиши, ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги ислоҳотлар замирида ҳам айнан инсон қадрини улуғлаш ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсади мужассам.

Амударё туманининг Олмазор маҳалласида жойлашган 82-сонли умумий ўрта таълим мактабида ана шундай эзгу мақсадларни ўзида ифода этган тадбир ташкил этилди. "Уч авлод учрашуви" шиори остида ўтказилган ушбу маънавий-маърифий тадбир мазмун-моҳиятига кўра жамиятнинг барча қатламларини бирлаштирувчи муҳим мулоқот майдонига айланди.

Мазкур учрашув давлатимиз раҳбари томонидан 2026 йил 5 январда имзоланган "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди. Ушбу тарихий ҳужжат ижросини таъминлаш, маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида "Нуроний" жамғармаси, маҳалла фаоллари, ички ишлар органлари ва прокуратура тизими ҳамкорлигида бугун туманнинг барча ҳудудларида тизимли ишларни амалга оширилмоқда.

Мазкур учрашув ҳам ана шу кенг кўламли ҳамкорликнинг амалий ифодаси бўлиб, унда "Нуроний" жамғармаси Амударё тумани бўлими раиси Бекман Аллабергенов, туман прокурори ёрдамчиси Шаряр Жолдасов, маҳаллаларнинг фаол оқсоқоллари, мактабларга бириктирилган инспектор-психологлар, соҳа мутахассислари ва келажагимиз эгалари бўлган ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни кириш сўзи билан очган Бекман Аллабергенов ёшлар тарбиясининг нақадар нозик ва масъулиятли жараён эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди. У ўз нутқида бугунги кун ёшлари эришаётган ютуқларни эътироф этиш билан бирга, уларни ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик каби иллатлардан узоқ юришга, берилган имкониятлардан оқилона фойдаланишга чақирди. Нуроний отахоннинг ҳаётий мисоллар билан суғорилган ўгитлари тингловчиларда катта таассурот қолдирди.

Амударё тумани прокурорининг ёрдамчиси Шаряр Жолдасов юқорида таъкидланган Президент қарорининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди. Прокуратура вакили таъкидлаганидек, маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш фақат ҳуқуқ-тартибот органларининг иши эмас, балки бутун жамоатчиликнинг, ҳар бир фуқаронинг бурчидир. У ўз нутқида Қарор доирасида олиб борилаётган ишлар, ёшлар ўртасида қонун устуворлигини таъминлаш ва уларни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида батафсил маълумот берди.

Учрашувда ҳаёт синовларида тобланган фахрийлар ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Хусусан, Амангул Қаюпова, Хонимжон Ражапова ва бошқа эл ардоғидаги онахонлар, фахрий устозлар сўзга чиқиб, ўзларининг бой иш тажрибалари ва ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб бердилар. Уларнинг ҳар бир сўзида ёш авлодга бўлган меҳр, уларнинг эртасига бўлган ишонч ва масъулият ҳисси сезилиб турди.

Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари ва нуронийлардан аниқ жавоблар олдилар. Бундай учрашувлар ёшларда ўз юртига дахлдорлик ҳиссини ошириш билан бирга, катта авлод вакилларига бўлган ҳурмат-эҳтиром туйғусини янада мустаҳкамлайди.

Хулоса қилиб айтганда, Амударё туманида ўтказилган ушбу "Уч авлод учрашуви" нафақат ҳисобот ёки расмий тадбир, балки қалблар мулоқотига айланди. Президент Қарори ижроси доирасида ташкил этилган бундай мулоқотлар маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни асраш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришда беқиёс аҳамият касб этади. Зеро, нуронийларнинг панд-насиҳатларига қулоқ тутган, аждодлар меросини қадрлаган ва қонун устуворлигини англаган ёшлар ҳеч қачон адашмайди. Мазкур тадбир ҳам айнан шундай баркамол авлодни шакллантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Юртимиздаги ҳар бир маҳалла хавфсиз, ҳар бир хонадон тинч ва ҳар бир ёшнинг келажаги порлоқ бўлиши учун мана шундай ҳамжиҳатликдаги ишлар келгусида ҳам изчил давом эттирилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026