12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:51
Жамият 👁 304

“Турон йўлбарслари” ҳарбий-спорт мусобақасининг Республика босқичи ўтказилди

“Турон йўлбарслари” ҳарбий-спорт мусобақасининг Республика босқичи ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикасида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида фаолият юритувчи президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Турон йўлбарслари” ҳарбий-спорт мусобақасининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Мазкур тадбир ёшлар орасида ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш, ҳарбий-амалий кўникмаларни шакллантириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бу мусобақа нафақат жисмоний қувват, балки билим, интизом, тезкор фикрлаш ҳамда жамоавий ҳамжиҳатликни намоён этиш майдони сифатида ёш авлоднинг руҳий ва амалий тайёргарлигига кенг имконият яратади.

Республика босқичида ҳудудлардан саралаб олинган жами 21 та жамоа ўзаро куч синашди. Беллашувларга тайёргарлик жараёнида иштирокчи ўқувчилар ўз билим ва маҳоратини оширишга, жамоа руҳини мустаҳкамлашга ҳамда масъулиятни ҳис этиб ҳаракат қилишга алоҳида эътибор қаратгани мусобақа жараёнида яққол сезилди. Шартлар бир қарашда спортга оиддек туюлса-да, аслида ҳар бири ўқувчининг фикрлаш даражаси, иродаси, жасорати ва турли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини синашга хизмат қилди.

Мусобақанинг энг қизиқарли шартларидан бири — “Темур тузуклари” билимдони” шарти бўлди. Ушбу шарт орқали иштирокчиларнинг тарихий билимлари, миллий меросни англаш даражаси ҳамда мантиқий тафаккури баҳоланди. Бугунги глобал ахборот майдонида ёшларнинг ўз тарихи, буюк аждодлар мероси ва давлатчилик анъаналари ҳақида чуқур тасаввурга эга бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода, “Темур тузуклари” ёшларнинг фақат жисмоний эмас, маънавий-ахлоқий таянчларини ҳам мустаҳкамлашга қаратилган ўта долзарб шарт сифатида эътироф этилди.

Беллашувлар давомида ҳарбий-амалий йўналишдаги топшириқлар айниқса масъулият талаб қилгани билан ажралиб турди. Камондан ўқ отиш ва спорт қуролидан нишонга аниқ зарба бериш шартларида иштирокчиларнинг диққат-эътибори, ҳаяжонни бошқара олиши, тана мувозанати ва ўзига ишончи муҳим аҳамият касб этди. Бу каби машғулотлар ёшларда аниқлик, сабр-тоқат ҳамда мақсадга интилиш фазилатларини тарбиялайди.

Шундан кейинги шарт — қуролни тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш — техник маҳорат, чаққонлик ва тезкорликни талаб этди. Ҳар бир жамоа аъзоси ўз вазифасини аниқ англаб, вақт билан ҳисоблашган ҳолда иш кўриши лозим бўлди. Бу эса, ўз навбатида, интизом ва жамоа ичидаги мувофиқлашувни кучайтирди.

Мусобақанинг яна бир муҳим ва ҳаётий аҳамиятга эга шарти — биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўлди. Фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш, зарур пайтда бир инсон ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилувчи амалий билимлар ҳар қандай фуқаро учун жуда муҳим саналади. Ушбу шартда иштирокчиларнинг фавқулодда ҳолатга муносабати, тез фикрлаши, ҳолатни баҳолай олиши ва амалий кўникмалари синовдан ўтказилди. Мазкур йўналишдаги тажриба нафақат ҳарбий-спорт мусобақаларида, балки ҳаётнинг ўзида ҳам ёшларга кўп маротаба асқотиши шубҳасиз.

Беллашувлар жараёнида жамоалар ўзaro ҳамжиҳатлик, ўзаро ёрдам, интизом ва юксак масъулият намунасини кўрсатдилар. Шартлар доирасидаги ҳар бир ҳаракат ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли ва шаффоф мезонлар асосида баҳолаб борилди.

Қизғин, мукаммал тайёргарлик ва ирода талаб қилган баҳслар охирида энг кучли жамоалар аниқланди. Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Нукус шаҳридаги Ибрайим Юсупов номидаги ижод мактабининг “Лочинлар” жамоаси қўлга киритди. 2-ўрин Қораўзак тумани ихтисослаштирилган мактабининг “Тербенбес” жамоасига насиб этди. 3-ўрин эса Нукус шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг “Жайхун” жамоасига берилди. Ғолибликни қўлга киритган “Лочинлар” жамоаси мусобақанинг Ўзбекистон Республикаси босқичида Қорақалпоғистон Республикаси шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Тадбир ёшларнинг келажакда турли соҳаларда масъулиятни ҳис этган ҳолда меҳнат қилиши, юртга хизмат қилишга тайёр бўлиб камол топишида муҳим тажриба мактаби сифатида намоён бўлди. Ёшларнинг ҳарбий-спорт соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг амалий кўникмаларини ҳамда ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадида бундай мусобақалар келгусида ҳам изчил давом эттирилади.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026