14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:26
Сиёсат 👁 876

Амударё туманида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди

Амударё туманида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди

Амударё туманида ёшларнинг муаммо ва ташаббусларини тинглаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда келажак сари дадил қадам ташлашларига кўмак бериш мақсадида навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Тадбир Амударё тумани Маданият бўлимида очиқ, самимий мулоқот руҳида ўтказилди.

Учрашувда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосари Нодирбек Камолов, туман прокурори Баҳрам Машарипов, Ички ишлар бўлими бошлиғи Тимур Дошумбаев, Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи Бекзод Ўринбоев, шунингдек, касб-ҳунар техникумлари, тижорат банклари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувни очиб берган туман ҳокими Собир Хўжаметов ўз сўзида ёшлар билан ишлаш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

“Бугун ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳар қачонгидан ҳам кенг. Энг муҳими, бу имкониятлардан тўғри фойдаланиш, билим ва касб эгаллаш, ташаббус кўрсатиш зарур. Раҳбарлар сифатида биз ёшларнинг ҳар бир муаммосига ечим топишга тайёрмиз”, — деди туман ҳокими.

Шунингдек, ҳоким ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни замонавий касбларга йўналтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари доимий назоратда эканини қайд этди.

Ҳоким ўринбосари Нодирбек Камолов ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, бўш иш ўринлари, касб-ҳунар техникумларида мавжуд йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди. У ёшларни қисқа муддатли касб ўргатиш курсларига жалб этиш, “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ҳунар ўрганиш имкониятлари кенгайиб бораётганини таъкидлади.

Ҳоким ўринбосари ўз сўзида ёшлар дафтари орқали моддий ва ижтимоий ёрдамлар, стартап ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар ва субсидия механизмлари, ёш тадбиркорларга ер майдонлари ва бино-иншоотлардан фойдаланиш имкониятлари ҳақида атрофлича тушунтириш берди.

Туман прокурори Баҳрам Машарипов ёшларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қонунларга риоя қилиш, ҳуқуқий маданиятни ошириш масалаларига алоҳида тўхталди. У ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Ички ишлар бўлими бошлиғи Тимур Дошумбаев эса ёшларни турли салбий иллатлардан асраш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жиноятчиликка қарши курашда ёшларнинг фаоллиги муҳим эканини таъкидлади.

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, бандлик, таълим, кредит олиш, тадбиркорликни бошлаш, ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлар билан чиқишди. Масъуллар томонидан ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, айрим масалалар жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Тадбирда туман Маданият бўлими хонандалари томонидан ижро қилинган бетакрор куй-қўшиқлар барча иштирокчиларига юқори кайфият бағишлади.

Мазкур “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, муаммо ва таклифларини бевосита тинглашда муҳим майдон бўлиб хизмат қилди. Энг асосийси, бу мулоқот ёшларнинг ўз келажагига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаб, янги марралар сари ундади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019