12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:04
Жамият 👁 591

Ичимлик сув иншоотлари технологик аудитдан ўтказилмоқда

Ичимлик сув иншоотлари технологик аудитдан ўтказилмоқда

Маълумки, Оролбўйи минтақасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва коммунал соҳадаги инфратузилмани модернизация қилиш масаласи давлатимиз ва ҳукуматимизнинг доимий эътибор марказидаги масалалардан бири ҳисобланади. Сабаби, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш бевосита сифатли ичимлик суви таъминотига боғлиқ.

Шу боис, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами йил сайин кенгайиб, мавжуд сув иншоотларининг техник ҳолатини яхшилаш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугунги кунда "Қорақалпоқ сув таъминоти" акциядорлик жамияти томонидан республика ҳудудидаги 412 дона сув иншоотлари орқали халқимизга тоза ичимлик суви етказиб бериш ҳамда канализация хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган. Бироқ, ушбу иншоотларнинг самарадорлигини доимий равишда таҳлил қилиш ва назоратга олиш давр талабидир.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 66-сонли фармони соҳа ходимлари олдига янги ва долзарб вазифаларни қўйди. Мазкур фармоннинг 4-кичик бандига мувофиқ, 2025 йилнинг 1 июлидан бошлаб барча ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тартиби қатъий белгилаб берилди. Бундан кўзланган асосий мақсад — тизимдаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни янгилаш ҳамда энергия ресурсларини тежаш орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишдан иборатдир.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси ҳамда "Қорақалпоқ сув таъминоти" акциадорлик жамияти мутахассислари ҳамкорлигида технологик аудит ўтказиш бўйича махсус режа-график ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди.

Тасдиқланган режа-жадвалга асосан, айни кунларда жойлардаги ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларида кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Инспекция ходимлари томонидан объектларнинг қурилган йили, лойиҳавий ва амалдаги қуввати, ишлаб чиқариш унумдорлиги, модернизация қилиш зарурати ва бошқа муҳим технологик параметрлари синчковлик билан кўздан кечирилмоқда. Бу жараён шунчаки статистик маълумот тўплаш эмас, балки иншоотларнинг самарадорлигини текширувчи чуқур таҳлилий жараёндир.

Ушбу режа-жадвал асосида яқинда Амударё туманининг Бўз ёп овули ҳудудида жойлашган сув иншоотида ҳам назорат тадбирлари ўтказилди. Мутахассислар станциянинг бугунги кундаги техник ҳолатини ўрганиб, насос агрегатларининг иш самарадорлиги, сув тозалаш тизимининг созлиги ва электр энергияси сарфи кўрсаткичларини таҳлил қилдилар.

Технологик аудитнинг энг муҳим жиҳати унинг натижадорлигида намоён бўлади. Ўрганишлар якунига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси томонидан ҳар бир объект бўйича махсус хулосалар тайёрланади.

Ушбу ҳужжатда кўздан кечирилган қурилманинг унумдорлигини ошириш, аниқланган техник камчиликларни бартараф этиш, зарур ҳолларда ускуналарни замонавий тежамкор технологияларга алмаштириш бўйича аниқ тавсия ва кўрсатмалар акс этади. Бу эса сув таъминоти корхоналарига ўз фаолиятини қайта кўриб чиқиш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш ва пировардида аҳолини узлуксиз ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш имконини беради.

Ҳозирги вақтда бундай назорат тадбирлари Қорақалпоғистоннинг барча туман ва шаҳарларида давом эттирилмоқда. Зеро, ҳар бир хонадонга кириб бораётган тоза ичимлик суви — халқимиз фаровонлиги ва саломатлигининг муҳим кафолатидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026