14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:35
Сиёсат 👁 1,013

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 16-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 16-сессияси тўғрисида ахборот

Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида еттинчи чақириқ Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 16-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия аввалида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳиялари янгради. Сессия мажлисига Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Собир Хўжаметов раислик қилди. Сессия котиблигига “22-Босув” сайлов округидан депутат Сайлихон Муратбаева номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.

Сессия кун тартибидаги биринчи — “2026 йилда Амударё туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Фахриддин Юсупов ҳисобот берди.

Ҳисоботда ҳудудларни комплекс ривожлантириш, юқори иқтисодий ўсишга эришиш, бизнес муҳитини янада яхшилаш, “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш, яшил тамойил ва ёндашувларни кенг жорий этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, 2026 йил учун Амударё тумани маҳаллий бюджети даромадлари ва харажатлари 156 миллиард 793 миллион 126 минг сўм миқдорида прогноз қилинаётгани қайд этилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала – “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 25-мақсади ижроси, хотин-қизларнинг таълим олиши, касбий кўникмаларни эгаллаши, эрта турмуш ва ажримларнинг олдини олиш ҳамда уларни тадбиркорликка жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова ҳисобот берди.

Ҳисоботда жорий йил давомида 6-босқич “Аёллар дафтари”га киритилган 5 825 нафар хотин-қизларнинг 5 801 нафарига, яъни 99,9 фоизига амалий ёрдамлар кўрсатилгани таъкидланди. Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз 4 722 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлардан 4 714 нафарининг бандлиги таъминланди. Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 82 нафар хотин-қиздан 72 нафарига 913,5 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди. Шунингдек, боқувчисини йўқотган 357 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга “Аёллар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари, уй-жой таъмирига муҳтож бўлган 2 нафар хотин-қизнинг хонадонлари ҳомийлик маблағлари асосида таъмирланди.

Сессия давомида давлат тили масалалари бўйича йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Аширбай Кушаев ҳисобот берди. Унда туман ҳудудидаги 49 та фуқаролар йиғини, 125 та аҳоли пункти, 73 та қабристон, 1 та зиёратгоҳ, 1 та истироҳат боғи, 2 489 та кўча, шунингдек, транспорт, муҳандислик-техника инфратузилмаси ҳамда табиий объектларнинг географик номлари давлат реестрига тўлиқ киритилгани алоҳида таъкидланди.

Сессия кун тартибидан Амударё туман Солиқ инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан солиқ инспекцияси бошлиғининг ҳисоботи ҳам ўрин олди. Ҳисоботда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахсларга 1 гектар майдон учун, шунингдек, жисмоний шахсларга 1 квадрат метр ер майдони учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар қўллаш масаласи депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрирдаги 120-моддасида белгиланган нормаларга мувофиқ, халқ депутатлари Кенгашига депутатлар орасидан сайланган раис бошчилик қилиши белгиланган бўлиб, 2026 йил 1 январдан бошлаб барча туман ва шаҳар Кенгашларида ҳокимларнинг бир вақтнинг ўзида Кенгашга раислик қилиши амалиёти тўхтатилиши белгиланган.

Мазкур нормалардан келиб чиқиб, сессияда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддасида белгиланган тартибда Амударё туман Кенгаши раиси сайлови ўтказилди. Сиёсий партиялар вакиллари гуруҳи ташкил этилиб, унинг таркиби депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди. Энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакили Мадамин Казаков сиёсий партиялар гуруҳи раиси этиб белгиланди.

Маслаҳатлашувлар якунида гуруҳ томонидан депутат Алишер Йўлдашев номзоди Амударё туман Кенгаши раислигига тавсия этилди. Номзод депутатлар томонидан маъқулланиб, овоз бериш натижаларига кўра Йўлдашев Алишер Ялғашевич Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши раиси этиб сайланди.

Янги сайланган Кенгаш раиси ўз нутқида ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш маҳаллий Кенгаш фаолиятининг устувор вазифаси эканини таъкидлаб, маҳаллий ижро ҳокимияти билан ҳамкорликда белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш йўлида барча куч ва имкониятларини сафарбар этишини билдирди.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Шу билан Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 16-сессияси ўз ишини якунлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019